Иссиқ кунлар бошланиши билан аҳоли орасида турли кўринишдаги овқатдан заҳарланишлар кўп учрайди. Бундай касалликлар одатда шахсий ва санитария-гигиена қоидаларига риоя этмаслик, саломатликка нисбатан эътиборсиз бўлган ҳолатларда юзага келиши мумкин.
Касаллик аксарият ҳолларда:
- яхши сақланмаган ва узоқ вақт туриб қолган овқатларни;
- Кўча-куйда сотилаётган озиқ-овқатлар, салқин ичимликлар, кремли қандолат маҳсулотлари ва музқаймоқларни;
- соатлаб офтобда туриб қолган, музлаткичда сақланмаган тайёр егуликлар ва ичимликларни истеъмол қилиш натижасида вужудга келади.
Касаллик ривожланишига овқат таркибига тушган микроорганизмлар ажратган токсинлар, баъзи заҳарли ўсимликлар ва кимёвий моддалар сабаб бўлади.
Белгилари:
- кўнгил айнаши;
- қайт қилиш;
- қорин соҳасида оғриқ;
- ичнинг суюқ ва тез-тез кетиши;
- тана ҳароратининг бироз кўтарилиши.
Организм кўп сув йўқотиши ва микроорганизмлар ажратган токсинлар таъсирида бир неча соатдан сўнг касалликнинг бошқа орган ва системаларга ҳам ўтиши кузатилади. Юрак қон-томир, асаб системалари таъсирланади, бош айланиши, пульсни тезлашиши, умумий ҳолсизлик, қон босимининг кўтарилиши кузатилади. Касаллик айниқса ёш болалар учун хавфли бўлиб, кўп сув йўқотиш натижасида организм қуриб қолиши мумкин.
Олдини олиш:
- овқат таёрлаш ва сақлашда гигиена қоидаларига риоя қилиш;
- тез бузиладиган озиқ-овқатларни (сут, нон, қандолат маҳсулотларини) рухсат этилган савдо тармоқларидан харид қилиш ва хавфсизлигини кафолатловчи ҳужжатларини талаб қилиш;
- маҳсулотларни харид қилганда ишлаб чиқарилган ва сақланиш муддатига эътибор бериш;
*пишган маҳсулотларни музлаткичда 3 кундан ортиқ сақламаслик;
*мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювиш;
*ошхона анжомларини ва ахлат қутисини тез-тез дезинфекция қилиш;
*кўча-куйда ва белгиланмаган жойларда сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, салқин ичимликлар ва музқаймоқларни харид қилмаслик.
Ушбу тавсияларга амал қилсангиз, овқатдан заҳарланишдан сақланган ҳамда оила-аъзоларингизнинг саломатлигини мустаҳкамлашда ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.
Олмалиқ шаҳар санитария-эпидемиологик
осойишталик ва жамоат
саломатлиги бўлими.