Image default
Жамият

“АММОФОС-МАКСАМ”ДА КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

Корхона миқёсида ишлаб чиқариш қувватларидан унумли фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва экология бўйича муаммоларни кўриб чиқиш ва уларни ижобий ҳал этиш, капитал таъмирлаш ишларини ҳамкорликда олиб бориш, эришилган ютуқлар бўйича тажриба алмашиниши ташкиллаштирилди.

Жорий йилнинг 15 июль куни “Аммофос-Махам” АЖда тармоқ корхоналарининг бош муҳандислари иштирокидаги ишлаб чиқариш қувватларидан унумли фойдаланиш, ишлаб чиқариш бўйича муаммоларини кўриб чиқиш ва уларни ижобий ҳал этиш, тўлақонли капитал таъмир ишларини ҳамкорликда сифатли олиб бориш ҳамда эришилган ютуқлар бўйича тажриба алмашинишни ташкил этиш юзасидан конференция ўтказилди.
Конференцияда бош муҳандислар «2022 йилнинг ярим йиллиги, 9 ойлиги ва йил якуни билан кутилаётган ишлаб чиқариш кўрсаткичларини юқори даражада бажарилиши учун йил давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар», «Корхоналарда мавжуд синов лабораторияларини халқаро стандартлар талабларига асосан аккредитациядан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар» мавзуларида тақдимотлар қилинди.

МАВЗУГА ОИД

ҚИЗИҚИШ ВА ҲАЙРАТ НУҚТАСИ

admin

МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ

admin

ЙЎЛЛАРДАГИ ХАРАЖАТЛАРИМИЗ ВА ҲАРАКАТЛАРИМИЗ БИЗГА ҚИММАТГА ТУШМАЯПТИМИ?

admin

ТЮТОР, ТАЛАБА ВА ТУРАР ЖОЙ — БАРЧАСИ РАҚАМЛАРДА

admin