Image default
Жиноят ва жазо

ЖИНОЯТ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ

Сўнгги йилларда кўплаб Европа ва Осиё мамлакатларида велосипедда ҳаракатланиш оммалашди. Экология ва атроф-муҳитни асраш учун инсонлар автомобиллардан воз кечмоқда.

Юртимизда ҳам соғлом турмуш тарзини оммалаштириш мақсадида шаҳар ва туманларда велопарклар ҳамда сайр учун велойўлаклар ташкил этилмоқда. Қуйида келтирилган воқеа қаҳрамони ўша велойўлакчаларда сайр қилишни хоҳлаганлардан шекилли. Лекин сайр учун велосипедни кўчада текинга биров бериб қўймаслигини билган ҳолда, бировнинг мулкига кўз олайтирди. Натижада…
Оғабек Рисқулов (исм-шарифлар ўзгартирилган) олдиндан нотўғри йўлда юрган ва пушаймон бўлмаган. Асли фарғоналик бўлган Оғабек шаҳримизга Дурдона исмли таниши билан учрашишга келди. Танишининг қўл телефонига жавоб бермагани туфайли, вақт ўтказиш учун Олмалиқ шаҳар Алишер Навоий кўчасида жойлашган якка тартибдаги тадбиркорга тегишли велосипед ижараси билан шуғулланувчи марказга кириб, у ердан умумий нархи 300 АҚШ доллари бўлган бир дона қизил рангли велосипедни 10 минг сўм эвазига 1 соатга ижарага олди ва белгиланган муддат ичида велосипедни жойига қайтариб бермасдан, номаълум томонга яширинган.
Натижада тадбиркор ушбу нобоп мижозининг касрига умумий ҳисобда 300 долларлик моддий зарар кўрди ва тегишли жойларга Оғабек Рисқулов устидан ариза топширди. Тезкор тадбирлар натижасида қўлга олинган Оғабек Рисқулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, 5 йил-у 8 ойга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, жабрланувчи С.Қаршибоевга етказилган моддий зарар ҳам ундирилди.
Бузоқнинг югургани сосмонхонагача, деганларидек, эндиликда Оғабек умрининг бир неча йил қисмини озодликдан бебаҳра ўтказишга тўғри келади. Юртимизда қонун устуворлиги, жиноятга жазо муқаррарлиги яна бир бор таъминланди.

Лазиз Обидов,
жиноят ишлари бўйича
шаҳар суди судьяси.

МАВЗУГА ОИД

ОЛИНМАЙ ҚОЛГАН МАОШ УЧУН ЖОҲИЛЛИК

admin

ИШЛАМАСДАН ТИШЛАМОҚЧИ ЭДИ, ЛЕКИН…

admin

КОРРУПЦИЯ ИЛЛАТИГА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАМИЗ

admin

СЕЛ ТОШҚИНЛАРИ НЕЧА КУН ДАВОМ ЭТАДИ?

admin