Image default
101 хабари

Технологик жараёнда хавфли портлашлар

Ишлаб чиқаришининг технологик жараёнларида ёнғин-портлашга хавфли ҳолатлар, қисқа туташув, ҳимоя қатламларининг очилиб қолиши электр двигателларининг ортиқча қизиб кетиши, электр тармоқлари айрим қисмларининг шикастланиши, статик атмосферадаги зарядларнинг разрядланишдаги учқун ҳисобига вужудга келади.
Қисқа туташув натижасида электр учқунлар ҳосил бўлиб, миқдордан кўп иссиқлик ажралиб чиқиши натижасида ҳимоя қатламларининг ёнишига, ўтказгичлар ва электр машина деталларининг эришига ва атрофга сачрашига олиб келади.
Улаш жараёнидаги қаршиликлар асосан аппарат ва машиналар ўтказгич ва кабелларнинг сифатсиз уланган жойларида ёки ток ўтказувчи сим уламларини бир-бирига совуқ ҳолатда ўраш орқали улаш, шунингдек яхши уланмаган жойларда вужудга келади.
Ишлаб чиқариш қурилмалари қувурлари қурилиш конструкцияларида катта миқдордаги электр кучланишнинг ҳосил бўлишига атмосферадаги токнинг индукцион ва электромагнит таъсири ёрдам беради. Конструкция ва аппаратларининг ерга уланиш системасининг бутунлай йўқлиги ёки носозлиги, қувурлар орасидаги тўсиқчаларнинг йўқлиги хавфли учқунли разрядларни юзага келтириши мумкин.

Дилноза Хошимова,
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

МЕТАЛЛУРГЛАР БИЛАНТАШВИҚОТ ИШЛАРИ

admin

НАЗОРАТДАГИ КЕМТИКЛАР НАЗОРАТИ

admin

ТИЛСИЗ ЁВ ОГОҲЛАНТИРИБ КЕЛМАЙДИ

admin

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ”ДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАЙЛИК

admin