Жорий йилнинг 17 июль куни Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган 3-,8-,11-,28-сайлов округлари депутатлигига сайлов бўлиб ўтди. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси раиси Баҳодир Дусимбетовнинг ушбу сайловлар якунлари тўғрисидаги қарорига кўра қуйидаги номзодлар депутатликка сайланди:
Шаҳар Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринлар учун бўлиб ўтган сайлов натижалари
3-сайлов округига ЎзЛиДеП аъзоси, шаҳар “Тоза ҳудуд” корхонаси филиали рахбари Турғунбоев Абдурахмон Илхомиддин ўғли (1987 йил туғилган);
11-сайлов округига Ўзбекистон Экология партияси аъзоси, шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Рахимов Қудратжон Комилович (1979 йил туғилган);
28-сайлов округига Ўзбекистон МТДП аъзоси, 19-сонли умумтаълим мактаби директори Қодирова Севар Назруллаевна (1965 йил туғилган).
«Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашига депутатлар сайлови бўйича айрим сайлов округларида такрорий овоз беришни ўтказиш тўғрисида»ги 10-сонли қарорга кўра 8-сайлов округидаги депутатликка номзодлардан биронтаси ҳам сайланиш учун зарур бўлган овозларни тўплай олмаганлиги боис, жорий йилнинг 31 июль куни такрорий сайлов ўтказиладиган бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 59 -моддасига мувофиқ такрорий овоз бериш сайлов округи бўйича энг кўп овоз олган икки нафар номзод (Ш.А.Раимкулов ва Д.Д.Каримов) бўйича ўтказилади.