Image default
Таҳлил

“ТАРМОҚЛАР”ДА ТАРАЛАР ХАБАР

Интернетдаги ижтимоий тармоқлардан дунё бўйлаб уч миллиард одам, яъни аҳолининг 40 фоиз қисми фойдаланар экан. Биз буни ҳозирги ўзимиз яшаётган жамиятга шунчаки назар солиб ҳам билишимиз мумкин. Кимга қарамайлик қўлида телефон. Ҳаттоки боғча боласи ҳам телефонни, ундаги функцияларни, ижтимоий тармоқларни озми кўпми тушунади, фойдалана олади.

Аслида ижтимоий тармоқларнинг асосий вазифаси дастлаб ташкил этилган пайтларда одамларга узоқдаги таниши билан алоқа қилиш, улар ўртасида ўзаро онлайн мулоқотни йўлга қўйиш эди. Бироқ бугун уларнинг функциялари тобора кенгайиб бормоқда. Энг аввало, ёшлар онгига ва маънавиятига таъсир кўрсатишнинг қудратли ахборот воситасига айланмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, замонавий жамиятда ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг асосий устунлиги мулоқот эркинлиги ҳисобланади. Дарҳақиқат, бугун ижтимоий, маданий, иқтисодий ва сиёсий барча-барча соҳаларда глобал тармоқнинг чексиз-чегарасиз имкониятларини ҳисобга олмаслик, ундан маълум мақсадлар йўлида фойдаланмаслик, таъбир жоиз бўлса, замондан орқада қолиш, деганидир. Бу масала бевосита ёшлар фаолияти ва маънавиятига ҳам дахлдор.
Википедия сайтида таъкидланишича, ижтимоий тармоқ «мулоқот қилиш, танишиш, қизиқишлари ўхшаш ёки офлайн алоқада бўлган одамлар ўртасида ижтимоий алоқаларни яратиш, шунингдек кўнгил очиш (мусиқа, филмлар) ва иш учун ишлатиладиган онлайн платформа»дир. Дарҳақиқат, ижтимоий тармоқлар виртуал олам интернетдаги худди шундай «ари уяси»дир. Улар пайдо бўлганига унчалик кўп бўлгани йўқ. Ушбу тармоқда дастлаб қизиқишлари ёки касблари бўйича бирлашган бўлса, ҳозирги кунда бу ғоя кенгайиб, дўстлар, танишлар, ҳамкасблар уларга қўшила бошладилар.
Кейинги 15-20 йил давомида дунё мамлакатлари аҳолиси, шу жумладан, ўзбекистонлик ёшлар ҳаётида мобил алоқа урф тусини олган бўлса, ҳозирги даврга келиб мобил ускуналардаги WhatsApp, ICQ, MSN Messenger ва Telegram орқали матнли мулоқот оммавийлик касб этмоқда.
Айниқса, faсebook тармоғидаги турли гуруҳлар фойдаланувчилар орасида обрў қозонди. Бу тармоқдаги гуруҳларда одамлар орасидаги турли вазиятлар, муаммолар кўриб чиқилиб, маълум вақтда ҳал қилинмоқда. Қайд этиш керак, бугунги кунда дунё аҳолисининг қарийб ярми – яъни 3 млрд.га яқин киши турли ижтимоий тармоқлардан фойдаланмоқда. Шулардан энг катта қисми – 2 млрд. одам ―Facebook‖да. https://napoleoncat.com сайти берган маълумотга кўра, Ўзбекистонда ―Facebook‖ тармоғидан фойдаланувчилар 1 миллионга яқинлашиб қолган. Улар ўртача 25-34 ёшда бўлиб, 65,5 фоизини эркаклар, 34,5 фоизини хотин-қизларимиз ташкил этар экан.
Айни пайтда дунёда 1 млрд.лик аудиторияга эга Instagram Ўзбекистонда 1.586.500 нафар фойдаланувчига эга. 2.476.590лик Facebook эса мамлакатимизда 686.400 кишини бирлаштирган. 200 млн.лик Telegram – Ўзбекистонда 18 млн. кишига хизмат кўрсатмоқда.
Бугунги кунда ҳамма YouTube, Facebook, Instagram, Telegram, Twitter каби ижтимоий тармоқларни билади, ҳеч бўлмаганда биттасидан фойдаланади. Айниқса, ёшлар бу масалада фаолдир ва айнан шунинг ўзи муаммодир. Нима учун? Сабаби битта: ижтимоий тармоқлардаги маълумотлар ҳар доим ҳам тўғри ва объектив эмас. Табиийки, унинг маънавиятига, руҳиятига, ахлоқига таҳдид солмайди деган кафолатлар йўқ.
Шуни тан олиш керакки, ижобий томонлари билан бир қаторда унинг салбий томонлари ҳам мавжуд. Чунки ижтимоий тармоқлар орқали онгни ва ақлни эгаллаш таҳдиди мавжуд экан, жиддий қўрқув учун асослар мавжуд. Муаммони, айниқса, ижтимоий тармоқларда салбий маълумотлар оқимининг кўпайиши кучаймоқда. Сабаби, ёшлар ўзларининг тажрибасизликлари сабабли келган маълумотларни таҳлил қилиш ва синтез қилишга қодир эмаслар. Эҳтимол, ёлғон ва холис маълумотлар уни осонликча йўлдан оздириши мумкин. Одамларнинг 78 фоизга яқини ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга ишонади.
Ҳар қандай салбий вазиятларни олдини олиш учун, аввало ёшларни бўш вақтини мазмунли ва қизиқарли ташкил этиш, таълим муассасаларида ёшларни ўқишдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун спорт тўгараклари, мусиқа тўгараклари, фан тўгараклари давомий тарзда ва энг асосийси ёшларни қизиқтира оладиган даражада ташкил этиш, шу билан бирга ёшларни иқтидорлисини топиш ва уларни тарбиялаш зарур. Шунингдек, сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат.

Умида Ўткирова,
Алишер Навоий номидаги
Тошкент давлат ўзбек тили
ва адабиёти университети талабаси.

МАВЗУГА ОИД

«ТЎРКУНЛАБ КЕТМОҚ» ЁКИ ТУРК, ТУРКИЙ АТАМАЛАРИ ҲАҚИДА

admin

Tahlilimdagi tavsiyalar

admin

САРҲИСОБ

admin

Шунчаки таҳлил эмас,
бундан хулоса олиш керак, акс ҳолда…

admin