Полиартрит бир неча бўғимларнинг бир вақтда ёки бирин-кетин зарарланиши билан характерланади. Полиартрит турли сабаблар ҳисобига ривожлангани учун клиник белгилари ҳам турлича бўлади. Уларни бирлаштирадиган ягона бўғим пардаси-синовиал қаватининг яллиғланиши ҳисобланади.
Сабаблари
Инфекцион жараёнлар: сил, гонорея. Генетик мойиллик, носоғлом турмуш тарзи, нотўғри овқатланиш, метаболитик бузилишлар, травмалар, лат ейишлар.
Турлари ва кечиши
- Ревматоид полиартрит — асосан оёқ-қўл кафтларининг майда бўғимларини зарарланиши билан кечади. Касаллик ички аъзолар(юрак, қон томир, буйрак)ни зарарлайди. Бунда синовал парда ва қон томирларнинг ўсиб кетиши ва кейинчалик тоғайнинг бузилиши ва бўғимнинг деформацияси кузатилади.
- Инфекцион полиартрит — сил, гонорея бруцеллёз, ОРВИ, қизилча, тепки, бўғма, вирусли гепатит оқибатида ривожланади. Асосий касаллик даволанса, тез ўтиб кетади.
- Кристаллик полиартрит-организмда моддалар алмашинувини бузилиши натижасида ривожланиб, бўғимларда тузларни ўтириб қолиши билан кечади. Асосан ёғли, гўштли, дудланган овқат ейдиган ва алкаголь истеъмол қиладиган одамларда учрайди.
- Псиориатик полиартрит-псориаз билан оғригандан сўнг, 6-8 ойдан кейин ривожланади. Асосан товон бўғимлари зарарланиб, 40 ёшгача одамларда учрайди.
- Реактив полиартрит-турли инфекцияларни ўпка ва сийдик тизимига тушиши натижасида ривожланади.
- Посттравматик полиартрит-лат ейиш, чиқиш, бўғимлардаги ёриқлар ва микротравмалар натижасида ривожланади.
Даволаш
Асосан медикаментоз даво: оғриқни қолдириш ва яллиғланишни даволашга қаратилади. Антибиотиклар, иммунодепрессантлар ва гармонал препаратлар буюрилади. Физиотерапефтик муолажалар: массаж, парафин, электрофорез буюрилади. Даво терапиялари касалликнинг қўзиган даврида, баҳорда-кузда ўтказилади.
Алоҳида ўринни санатория-сиҳатгоҳда даволаш, минерал сувлар, табиий даволовчи балчиқлар, сув ости массажлари туради.
Раҳима Мавлянова,
ОП филиали маcъул ходими.