Олмалиқнинг гўзал тоғи,
Бисёр эрур олтин-дурлари.
Тоғларида кўп гиёҳлари,
Товланади ҳарсанг тошлари.
Ҳар бир дардга даводир,
Шифо булоқ-сувлари.
Булбул куйи наводур,
Тоғида жайронлари.
Тик қояда юрарлар,
Сакраб-сакраб оҳулар
Унга ҳавас қиларлар,
Кўкда учган лочинлар.
Олмалиқ тоғи шундай,
Порлаб турар юлдуздай.
Тўрт фасл ҳам жам унда,
Нур сочади кундуздай.
Асрга тенг бу тоғлар,
Савлат тўкиб туради.
Ҳали неча йиллар-у,
Ҳам асрлар кўради.
Шодлик Туранов,
боғбон.