Кеча, бугун ва эрта. Келинг, таққослаймиз ўтмиш ва бугунни. Асосий юмуш: кеча ҳақиқатни очиш, зиёга интилиш, замон талабларини четга суриб инсонийликни тушуниб етиш ва қайтамиз, бугунга баҳонали бўлиш, сафсатабозлик ва стериотиплар ортидан қувиш билан жарликка қулаш.
Икки хил муддат бир-бирига ўта зид кўринишда. Ваҳоланки, ҳали орадан бир аср ҳам ўтмади. Хўш, буларга нима сабабчи бўлган деб ўйлайсиз?..
Менинг жавобим қуйидагича – ўзликни англамасликда, бошқа одамга ўхшашни ич-ичимиздан хоҳлаганимизда ва ёнимиздан бирдан ёввойи инсонларни кўриб қолгандан сўнг, ўзимизни ҳам кўр-кўрона улардай тутишимизда. “Бадиий адабиётни охирги марта қачон ўқидингиз?” дея бошланувчи саволни дастлаб ёшлардан ва жамиятнинг ҳар турли ёшларидан сўрадим, жавоб эса қониқарсиз. Биз яшаётган муҳит бирдан ўзгаришини жимгина кузатиш ғалати, лекин сабабини сўраш орқали инсон бироз хотиржам бўлади, таназзул бесабаб бундай аҳволда эмаслигини тушуниб етамиз сўнгра. “Адабиёт яшаса-миллат яшайди,”- деб такрор-такрор қайд этарди. Чўлпон, бугун эса унинг изоҳи тугул, исмини ҳам билмайдиган замондошларимиз талайгина. Ўзликдан қочиш шунчалик осонми? Халқ ичида ўзимизга четдан назар ташаб хулоса чиқаринг, бу осон. Миллийлигимиз улуғланган олтин залворли адабиётимиз қайта тирилмас экан, биз бугунги кунда кўраётган ўта даҳшатли беадабсизликлар, мунозара, можаро ва иллатлар тобора ўз қулочини ёйиб бораверарди. Бундан қўрқиб, баҳслашиш керак эмас, ой суриб, бошлаш керак аслимизга қайтишни, умидсизликдан тобора ёруғ борлиққа чиқишни, маданиятнинг туб юрагига эга бўлишни, чанг-ғуборни томчиларнинг кўп қисми аритганидек, биз заррадан тупроққа, толадан тўпга айланишимиз керак. Бепарво бўлманг, айнан сиз бошланг кемтикликни тўлдиришни, маслаҳат беринг ён-атрофдаларингизга, ҳузур ҳаловат топасиз. Оқибатда унинг лаззатини мен бу ерда сўз билан ифодалашга ожизман. Узвийликни ҳосил қилайлик, бадиийлигимизни қайта тирилтирайлик, келажак ҳаётимизни биргаликда яратайлик.
Арслонбек УМАРОВ.