Йиллар оқиб ўтди сувдек бир пастда,
Кўзлардан нур кетди, кўнгиллар хаста.
Қалтироқ қўлларда титрайди ҳасса,
Қарилар нолийди қарилигидан.
Болангга ёққан куй, сенга ёқмайди ,
Оқиб кетган умринг, ортга қайтмайди.
Қаттиқ гапирсанг боланг боқмайди,
Қарилар нолийди, қарилигидан.
Ёшларга ёқмайсан кўпроқ гапирсанг,
Бир хато топилар ўтирсанг, турсанг .
Оёқда мадор йўқ озгина юрсанг,
Қарилар нолийди, қарилигидан.
Жасмина Қўшбоева,
2-мактаб, 11-А синф.