Image default
Жиноят ва жазо

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ОРАСИДА ЖИНОЯТ НЕГА ОРТИБ КЕТДИ?

Шаҳримизда фаолият олиб бораётган Болалар масалалари бўйича комиссия томонидан жорий йил 6 ой давомида 29 та мажлис ўтказилди. Комиссия мажлисида 155 та ариза ва материаллар кўриб чиқилиб, шундан вояга етмаган ўқувчиларнинг таълим олиши билан боғлиқ кўрилган масалалар 83 та, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар юзасидан кўрилган масалалар 56 та, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш юзасидан кўрилган масалалар 11 та ва бошқалар 5 та масалани ташкил этди.

Комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан 36 та материал кўриб чиқилиб, болаларини тарбиялаш ва уларга таълим-тарбия бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун 17 нафар ота-она 5 400 000 сўм, шаҳар ИИБ томонидан 76 нафар ота-она 33 450 000 сўм миқдорда маъмурий жавобгарликка тортилди. Комиссия қарори асосида 88 нафар вояга етмаганлар чет давлатларга (ўқиш, даволаниш, доимий ёки вақтинча яшаш учун) чиқиб кетаётганлиги сабабли ўқувчилар сафидан чиқарилди. Шунингдек, 21 нафар вояга етмаганлар шаҳар ИИБ профилактика ишлари олиб бориш ҳисобига қўйилди.
Бугунги кунда шаҳар ИИБ профилактик ҳисобида жорий йилнинг 6 ой давомида жами 38 нафарни (1-мактаб 2 нафар, 3-мактаб 1 нафар, 5-мактаб 3 нафар, 11-мактаб 2 нафар, 14-мактаб 4 нафар, 15-мактаб 1 нафар, 17-мактаб 5 нафар, 18-мактаб 1 нафар, 19-мактаб 1 нафар, 21-мактаб 4 нафар, 22-мактаб 3 нафар, 23-мактаб 1 нафар, Касб-ҳунар мактаб 9 нафар, ТДТУ Олмалиқ филиали 1 нафар) ташкил қилади.
Январдан июнга қадар бўлган муддат ичида 10 нафар (2021 йил 6 ой давомида 2 та) вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этилган. Жиноятда иштирок этган вояга етмаганлар сони 13 нафарни (2021 йил 6 ой давомида 4 нафар) ташкил этди.
Содир этилган жиноятлар юзасидан шаҳар ХТБга 10 тақдимнома ҳамда 1-сонли мактабда ўтказилган “Давомат” тадбири юзасидан битта тақдимнома киритилган.
Вояга етмаганларни дарс вақтида мақсадсиз дайдиб, шу жумладан ноқонуний диний таълим олиш, интернет-кафеларда вақт ўтказилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган махсус рейдлар давомида 4 нафар тадбиркор МЖтКнинг тегишли моддаларига (Вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш) асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 6 ойида қаровсиз, назоратсиз юрган 4 нафар вояга етмаганлар аниқланиб, яна 44 нафар вояга етмаганлар ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига ва 6 нафар вояга етмаганлар ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилди.
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Васийлик ва ҳомийлик органида 2022 йилнинг июнь ойи ҳолатига жами 183 нафар вояга етмаганлар васийлик ва ҳомийликда назоратда туради. Шундан 12 нафар вояга етмаганларга патронат берилган, 120 нафарига васийлик, 51 нафарига ҳомийлик тайинланган. Жорий йилнинг 6 ойи мобайнида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шунингдек, ота-онаси чет давлатда бўлган болаларни шаҳар ҳокимининг қарори асосида 38 нафарига васийлик (шундан 19 нафар васийликка, 8 нафар ҳомийликка, 11 нафар фарзандликка) белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли Қарори билан тасдиқланган “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низом ижросини таъминлаш мақсадида 4 нафарига жумладан, Олмалиқ шаҳар касб-ҳунар мактабининг 2 нафар, Оҳангарон шаҳар касб-ҳунар мактабининг 1 нафар, Ангрен шаҳар касб-ҳунар мактабининг 1 нафар битирувчи етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар “онлайн-навбат” ахборот тизими орқали уй-жойга муҳтожлар рўйхатига қўйилди.

Жасур Тоғаев,
Болаларни ҳимоя қилиш
шўъба мудири.

МАВЗУГА ОИД

ОЛИНМАЙ ҚОЛГАН МАОШ УЧУН ЖОҲИЛЛИК

admin

ШАҲРИМИЗДА КРИМИНОГЕН ВАЗИЯТ БАРҚАРОРМИ?

admin

БУЗОҚНИНГ ЮГУРГАНИ СОМОНХОНАГАЧА

admin

БИР ОЙДА ҚАНЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛГАНИНИ БИЛАСИЗМИ?

admin