Image default
Таълим

ДЎСТИМ, АБИТУРИЕНТ!

Муҳим палла, муҳим он, келажак учун, пухта илмлар маконига йўл олиш учун. Дўстим, абитуриент, ғарқ пишган олмалар каби бугун сенинг камолотинг, илм-у салоҳиятинг, дунёқарашинг, ташқи ва ички ҳолатларинг тафовутда бир монанддир. Шундай экан, сен бу кунларда нафақат мевали дарахт кабисан, балки бу хислатларинг натижасида бошқаларга ҳам фойда келтирасан. Ўйлаб қўйган мақсадларинг, қувончли кунларинг, миллионлаб орзулар билан лиммо-лим бўлган келажак ҳаётинг кўз олдингда, хаёлингда. Чалғима, сергаклан, мувозанатни йўқотма, тек тур.
,,Ўтаётган кун сенда ўз ишини қиляпти, сен ҳам уларда ўз ишингни қилиб ол”, — деган эди Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда, пухта ўйланган режа ва тинимсиз пастдан юқорига қараб қилинган ҳаракат – ҳароратнинг юқори даражасига олиб чиқади. Ўзингни энг қизиган ҳароратдаги инсон бўлишни хоҳласанг, юқоридаги маслаҳатга амал қил! Ўйлама, сиқилма, тавваккал қил ҳар мавзуда ва йўсинда, кичик воқеалардан ҳам завқ ол. Билимнинг даражаси бу сенинг уқиш ёки уқмаслигингга боғлиқ. Шу сабабли иложи борича дарахтнинг учига чиқишга ҳаракат қил.
«Ингичка шохларга чиқиш хавфли, бироқ олмалар айнан шундай шохларда бўлади”, — бу сенга эслатма. Бекорга гапимни бошидан бери сени дарахтга қиёслаётганим йўқ, фақат илмнинг аниқ мағзини чақа била олган инсонгина уни бошқаларга улаша олади. Уйғон, оз қолди, ўзинг учун, эртанг учун, онанг, даданг ва умринг учун, ВАТАНИНГ учун. Изланганинг сари салоҳиятинг ўзини энг юксак даражасини кўрсатаверади, ҳудди сен каби, ўрнингдан тур-да ҳаракатни бошла, мисли йўқ тубсизликка чўкмасдан олдин…

Арслонбек Умаров,
абитуриент.

МАВЗУГА ОИД

Lotin yozuviga asoslangan o‘zbek alifbosini o‘rganamiz

admin

КАТТА ҲАЁТ ОСТОНАСИДА

admin

ҲАРБИЙ ҲАЁТ САБОҚЛАРИ

admin

«БАРКАМОЛ АВЛОД» БОЛАЛАР МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ МЕҲНАТЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

admin