Image default
Жиноят ва жазо

ЖИНОЯТЧИЛИК САБАБ «ҚИЗИЛ ҲУДУД»ГА КИРГАН МФЙЛАР

2022 йилнинг 6 ойи якуни бўйича шаҳар ҳудудида жами қайд қилинган жиноятлар 263та, яъни 2021 йилнинг 6 ойига қиёс қилинганда +17 тага ёки 6,9 фоизга ошиб кетганлиги қайд қилинган.
Умумий қайд қилинган 263 та жиноятлардан содир этилганлари 175 тани, аниқланганлари эса 88 тани ташкил этди.
Шаҳар ҳудудида умумий қайд қилинган 263 та жиноятлардан жорий йил ҳисобида содир бўлган 188 тасидан 127 тасини олдини олиш мумкин бўлган жиноятлардир.
Жиноятчиликнинг бир неча турлари товламачилик, фирибгарлик, ўғрилик ҳамда ўлим билан боғлиқ бўлмаган ЙТҲ жиноятларнинг ошганлигини кўриш мумкин. Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида жамоатчилик вакиллари ва маҳалла фаоллари билан ўзаро ҳамкорликдаги профилактик чора-тадбирлар ўз ҳолига ташлаб қўйилгани, алоҳида тоифадаги шахслар, яъни оилавий жанжалкаш, спиртли ичимликка ружу қўйган, муқаддам судланган ҳамда бошқа вилоятдан келган шахслар алоҳида назоратга олинмаганлиги, патруллик йўналишлари бўйича хизмат тўғри ташкил этилмаганлиги натижасида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ўтган йилга нисбатан +25 тага ёки 16,7 фоизга ошиб кетишига йўл қўйилган.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида шаҳар ҳудудида жиноятчиликни жиловлашни маҳаллабай ва хонадонбай ишлаш тизими тўғри йўлга қўйилмагани оқибатида мавжуд 51 та маҳаллаларнинг 38 таси, яъни 74,5 фоизида жиноятлар содир этилишига йўл қўйилган. Буларга «Саховат», «Олтин», Муқимий, М.Улуғбек, Ш.Рашидов, «Бирдамлик», «Камалак», Ғ.Ғулом, «Мустақиллик», «Олмалиқсой», У.Носир, Увайсий, «Теракли», «Намуна», С.Оллоёр, Т.Малик, «Шошилоқ», Ҳамза, А.Авлоний ва И.Каримов МФЙлари киради. 13 та МФЙда эса жиноятлар содир этилмаган.
Жиноят содир этилган 38 та маҳаллаларнинг 20 таси олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар салмоғи ошгани бўйича “қизил ҳудуд” тоифасига, 18 таси эса жиноятлар барқарорлашгани сабабли “сариқ худуд” тоифасига киритилган.
Шаҳар ҳудудида жорий йилнинг 6 ойи давомида тан жароҳати билан боғлиқ жиноятлар 7 тага камайишига эришилган бир пайтда оила-турмуш доирасида содир этилган жиноятларнинг салмоғи эса нисбатан ошганлиги қайд қилинган.

Ш.Каримов,
шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари
ЖҲХБ подполковник.

МАВЗУГА ОИД

2 КИШИ ЎЛИМИГА САБАБ БЎЛГАН АВАРИЯ

admin

“ТАШВИШ” ХАБАРИДАН ХАБАРСИЗ ЎҒРИ

admin

БИР ОЙДА ҚАНЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛГАНИНИ БИЛАСИЗМИ?

admin

ЎХШАМАГАН “ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК”

admin