«Аммафос-максам» акциядорлик жамияти Касаба уюшма қўмитаси томонидан корхона ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Унда 16 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мусобақа натижаларига кўра фахрли 1-ўринни Ҳарбийлаштирилган Қўриқлаш хизмати жамоаси, 2-ўринни Электр таъминоти цехи жамоаси ҳамда 3-ўринни ЭФК-2 цехи жамоаси эгаллади. Ғолибларга Касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсталик совғалари тақдим этилди.