Image default
Таълим

НЕГА ХУСУСИЙ МАКТАБЛАРГА ТАЛАБ БОРГАН САЙИН ОРТИБ БОРМОКДА?…

Ҳозирги кунда давлат томонидан ташкил қилинган бепул мактаблардан кўра тўлов орқали ўқитиш методикаси йўлга қўйилган хусусий мактабларга талаб кучаймоқда. Бунинг асосий сабаби нимада? Нима учун кўпчилик ота — оналар фарзандларини хусусий мактабларга жойламоқда? Бу саволларга ўз навбатида жавоб берадиган бўлсак, хусусий мактаблар айни бир ўқувчи кириши керак бўлган олий таълимнинг фанларидан махсус тайёрлаб беради. Ўқувчи эса фақат шу фанларни чуқур ўзлаштиради. Давлат мактабларида эса ҳукумат ва вазирлик томонидан жорий этилган фанлардан дарс берилади. Статистика жиҳатдан қарайдиган бўлсак, хусусий мактабларда ОТМга кириш имконияти кўпроқ, бошқа фанларга чалғимаган, вақтни тежаган ҳолда натижаларга эришилмоқда. Албатта ҳамма натижа бор жойга талпинмоқда! Бу фикр билан давлат мактабларини ҳам яхши таълимга бермайди дея олмаймиз, илк ҳарф танитган, боланинг пойдеворини қурган ҳам давлат мактабларидир. Шунчаки 40 ҳунарни чала эгаллагандан, эртага келажак учун керак бўлган бир ҳунарни тўла — тўкис эгаллаш мақсадга мувофиқдир. Балки фанларни камайтирган маъқулдир? Шунда ОТМга кириш рўйхати ҳам кенгайиб қоларди.

Жасмина Қўшбоева,
2-мактаб, 11-синф битирувчиси.

МАВЗУГА ОИД

ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ ИМТИҲОНЛАРИНИНГ 2-БОСҚИЧИДАН ЎТОЛМАГАН ЎҚУВЧИЛАР ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАРГАИМТИҲОНСИЗ ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

admin

КИТОБ-ИЛМ САРЧАШМАСИ

admin

КИТОБ ВА КИТОБХОНЛИК – ИНСОН МАЪНАВИЯТИ КЎЗГУСИ

admin

ҲАРБИЙ ҲАЁТ САБОҚЛАРИ

admin