Image default
Таълим

ТАФАККУР ХАЗИНАСИ

Буюк ёзувчимиз Абдулла Қаҳҳорнинг “Адабиёт атомдан кучли. Фақат уни ўтин ёришга сарфламаслик керак”, — деган фикрлари бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.

“Китоб беминнат устоз. Ҳар дақиқа у бизни донишмандларнинг билим хазинаси билан ошно эта олади” деб ёзади буюк шоир ва мутаффакир Мир Алишер Навоий. Бугунги ахборот асрини илғор технологияларисиз кунларимизни тасаввур қилолмасакда, тенгдошларимиз орасида китобга ошно бўлган ёшларнинг борлиги қувонарли ҳолдир. Афсуски, баъзан ёшлар орасида қимматли вақтини беҳуда ишларга, хусусан, ҳаддан ташқари кўп компьютер ва қўл телефон ўйинлари ўйнаш, мазмунсиз фильмларни кўришга сарфлашлари тўғри эмас. Бунинг ўрнига куннинг маълум қисмларини фойдали китоб мутолааси учун ажратиш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳозирги кунда юртимизда китоб билан боғлиқ масалаларга ҳам етарлича эътибор қаратилган. Ёшларни баркамол авлод руҳида тарбиялаш учун китоб ўқиш масаласи ёшлар орасида кенг тарғиб қилинмоқда. Шаҳримиздаги Ахборот-кутубхона маркази фондида 17319 номдаги босма адабиётлар мавжуд. Жумладан, 1463 турдаги болалар адабиёти, 12081 та бадиий адабиёт, 1196 дона турли фан соҳаларига оид адабиётлар сақланмоқда.
Ўтган 2021 йилда марказ фонди 2175 дона адабиётлар билан бойитилган бўлса, жорий йилнинг шу давригача Ахборот-кутубхона фондига 825 та адабиётлар қўшилди. Марказий кутубхонада “Ахборот-кутубхона маркази ахборот библиография”, “Абанаментларга хизмат кўрсатиш”, “Ахборот коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш” ҳамда “Фондларни тўлдириш, сақлаш ва уларга ишлов бериш” бўлимлари мавжуд бўлиб, у ерда 10 нафар мутахассис хизмат кўрсатиб келмоқда.
Китоб шунчаки эрмак ёки бўлмаса зерикишда қўл келадиган бир восита сифатида фойдаланиш хатодир. Китоб таффакур ва қалб эҳтиёжини қондирувчи омил сифатида инсон руҳини тарбиялайди.
Китоб ўқишдан мақсад бу — унинг мазмунини англаб етиш, унга сингдирилган маъно мазмунини қалбан туйиш ва бу орқали маънан озуқага эга бўлишидир. Китоб мутолааси инсонда маънавий бўшлиқ пайдо бўлишига зинҳор ва зинҳор йўл қўймайди.

З.Исмандиёрова,
шаҳар Ахборот-кутубхона
маркази етакчи мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

ЎҚИТУВЧИЛАРИМИЗФАХРЛИ КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

admin

АБИТУРИЕНТЛАР, БОРМИСИЗ, ОМОНМИСИЗ?

admin

ЖАРАНГЛАСИН ҚЎНҒИРОҚ, ИЛМ ЙЎЛИДА УЗОҚ

admin

ИЛМ-ФАНТАРАҚҚИЁТ АСОСИ

admin