Image default
Суд амалиётидан

НОТЎҒРИ ТАШЛАНГАН ҚАДАМДАН ҚАМОҚХОНАГАЧА

Баъзан уқувсизлик одамни калта ўйлашга мажбур қилади. Бир нарса аниқки, ақли бор ҳар бир инсон давлат ва жамиятнинг мулкига хиёнат жавобсиз қолмаслигини, ўғрилик мол яхшиликка буюрмаслигини жуда яхши англайди. Лекин…

А.Алимов хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида танишлари А.Қаландаров ва Ж.Юсупов билан олдиндан тил бириктириб, ўғрилик жиноятига қўл уришди. “Олмалиқ КМК” АЖ саноат зонасидаги ер остидан 37 тонна 1 килограмм 25 грамм оғирликдаги, диаметри 1200 миллиметр бўлган, умумий узунлиги 115 метрни ташкил этувчи анча миқдордаги қувурларни ер остидан фуқаро Б.Ҳакимовнинг эксковатор машинаси ёрдамида кавлаб олаётган вақтларида ОКМК АЖ Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан ушланган.
Судда судланувчилар қилган ишларидан пушаймон бўлган бўлсалар-да, қонун уларга нисбатан ўз ҳукмини чиқарди.
Суд А.Алимов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан айбдор деб топиб, 3 (уч) йилу 2 (икки) ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини, Ж.Юсуповга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 4 (тўрт) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ҳамда А. Қаландаровга ҳам иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 4 (тўрт) ой аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Л.Обидов,
жиноят ишлари бўйича
шаҳар суди судьяси.

МАВЗУГА ОИД

ҚУТЛУҒ ЁШИНГ МУБОРАК БЎЛСИН!

admin

РЕФЕРЕНДУМ 30 АПРЕЛДА БЎЛИБ ЎТАДИ. РЕФЕРЕНДУМ ЎЗИ НИМА?

admin

ОТА БЎЛИШ ОТАЛИК ҚИЛИШ ДЕГАНИМАС!

admin

МАСТЛИКДАГИ БОШҚАРУВ БИР ОДАМНИНГ УВОЛИ

admin