Image default
Жиноят ва жазо

БИР ШИША АРОҚНИНГ ЖАЗОСИ ҚАМОҚ

“Бўрининг еса ҳам, емаса ҳам оғзи қон” нақли айримлар томонидан маъқулланса, айримлар нотўғри талқин дейишади. Лекин бизнинг “қаҳрамон” айни вазиятда ўша бўридан фарқ қилмайди. Қамоқхона панжаралари ортида ўтириб ўрганган Ғ.Кабулов (исм-шарифлар ўзгартирилган), озодликда ҳам индамай юра олмайди.
Ичкиликка ружу қўйган Ғ.Кабулов шерик топилса, ичишни канда қилмайди. Қўли қонга беланган куни ҳам у маст ҳолатда бўлган ва айнан ўша вазиятда бировнинг умрига зомин бўлди.
Аввалига кўчада таниши Озод билан, сўнг уйга келиб укаси билан ичкилик ичиб, кайф қилади. Сархуш ака укасини кузатиб қайтаётганда, худди ўзи каби сархуш бўлган қўшнисининг минғирлашига беэътибор қараб ўтиш ўрнига, у ҳам қўшниси А.Хакимовни сўка бошлайди. Қўшниси уйига кириб чиқиб, қўлига ўткир тиғли асбоб олиб чиқади ва қўшниси билан уришиб кетди. Бу орада тиғ А.Хакимовга санчилиб, у ўша жойнинг ўзида жон берди.
Олмалиқ туманлараро суд тиббий экспертизасинин дастлабки маълумотномасига кўра, А.Хакимовнинг ўлимига қорин бўшлиғида санчилган, кесилган жигар жароҳати, ўткир ички ва ташқи қон кетиши сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Ғ.Кабулов қилган ишидан чин дилдан пушаймонлигини, айбига иқрорлигини айтди.
Ғ.Кабулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 10 (ўн) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Маъмур Туйчиев,
жиноят ишлари бўйича
шаҳар суди раиси.

МАВЗУГА ОИД

ҚАРЗ ҲАҚҚИ ҚАМОҚ БИЛАН ТЎЛАНАДИ

admin

ХАТО ҚИЛСАНГ, ХАРАЖАТИНГ КЎПАЯДИ

admin

“МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ”ГА ИШГА КИРИШ 4000 ДОЛЛАР(МИ?)

admin

ДИННИ НИҚОБ ҚИЛМАНГ!

admin