Шаҳар Ахборот-кутубхона маркази ва «Бирдамлик» МФЙ ёшлари етакчиси билан ҳамкорликда маҳалладаги фаол китобхонлар ўртасида «Дўстликни тараннум этган юрт» номли маҳаллараро беллашув бўлиб ўтди.
«Бургутлар» ва «Лочинлар» жамоаси беллашган танловда «Ҳаёт илми» лойиҳаси остида «Ибратли эртаклар» номли китоб тарғиботи ҳам ўтказилди.
Шунингдек, кроссворд ва топишмоқларга жавоб топиш, мозаика йиғиш ўйинлари ташкил қилинди. Ёшлар ўзлари ўқиган китоблари ҳақида фикр-мулоҳаза алмашди. Беллашувда фаол қатнашган китобхонлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
