Тоғ қуёнлари жайдари қуёнлардан фарқ қилади. Улар қишда оқ ранг ёзда эса жигарранг ва кулранг тусда бўлади. Тоғ қуёнлари одатда ёлғиз ҳайвон сифатида қаралади. Қуёнларнинг аждоди ёввойи қуёнлар ҳисобланади. Улар Мадагаскар ороли, Жанубий Америка, Антарктидадан ташқари ер юзининг ҳамма қисмида тарқалган.
Қуёнлар ёввойиларига қараганда анча йирик, гавдаси узун 70 смгача, ёввойилари эса 44 смгача боради. Қуёнлар йил мобайнида кўпая олади ва 7-10 йил яшайди. Йилига она боладан 70-80 кг гўшт олинади. Қуён гўшти таркибида оқсил жуда кўп холестирин кам бўлганлиги туфайли болалар ҳомиладор аёллар, ошқозони касалланган ва юрак-қон томири касаллигига чалинган кишилар учун жуда фойдалидир.
Ушбу ёввойи тоғ қуёни Олмалиқ шаҳар «Ўлкашунослик» музейига 2011 йил Тошкент Давлат Табиат музейидан келтирилган.