Image default
101 хабари

ЁВУЗ ОФАТ

Ҳар куни албатта хурсандчиликлар билан бирга дилни хира қилувчи хабарлар ҳам қулоқққа чалинади, афсуски. Баъзи талафотлар табиий ҳолда рўй берса, баъзиларга ўзимизнинг лоқайдлигимиз сабаб бўлади. Ҳаётда содир бўлаётган даҳшатли фалокатлардан бири шубҳасиз ёнғидир. Тан олиш керак, олов ҳеч кимни ва ҳеч нимани аямайди. Ер юзида ҳар куни содир бўлаётган ёнғинлар қанча инсонларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда. Соҳа ходимларининг бу борада тинимсиз олиб бораётан профилактик тадбирларига қарамасдан ёнғин ҳодисалари содир бўлмоқда. Шаҳримизда содир этилаётган ёнғинларни бартараф этиб, тан жароҳати олган инсонларга вақтида ёрдам қўлини ҳамиша чўзаётган инсонлар кўплаб топилади. Ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз? Кези келганда айтиш керакки, айрим хонадонларда эрталаб ёқилган телевизор ёки компьютер оқшомда ўчирилади. Бундан ташқари электр токидан бир вақтнинг ўзида қатор ускуналар воситасида фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса электр ўтказгичларнинг зўриқишига олиб келади. Оқибатда электр ўтказгич тизимида турли носозликлар юзага келади. Ўтказилаётган тадбирларнинг барчаси фуқароларимизнинг огоҳ, хушёр ҳамда сергак бўлишига ундайди. Шунинг учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига доимо риоя қилинса содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай офатларнинг, кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олган бўламиз.

Дилноза Хошимова,
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

БУЮМЛАР ЎЗ-ЎЗИДАН ЁНИБ КЕТИШИ МУМКИНМИ?

admin

ЭВАКУАЦИЯ ЙЎЛЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?

admin

БИРИНЧИ НАВБАТДА — ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ

admin

«ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ»ДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА?

admin