Image default
Таълим

ОЛМАЛИҚ — БРИТАНИЯ РЕЙСИ: БИЛЕТ НАРХИ ИЛМ

Август ойининг бошида асосий пул мукофоти 500 миллион сўмни ташкил этадиган Президент соврини учун ўтказилаётган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг финал босқичига старт берилган эди. Ушбу босқичда республикамизнинг 14 та ҳудудидан келган жамоа иштирокчилари ғолиблик учун курашишди. Танлов якунларига кўра, ғолиб жамоа 500 миллион сўм, 2-ўринни эгаллаган мактаб 400 миллион сўм, 3-ўринни эгаллаган мактаб 300 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирлаш ҳамда танловнинг Республика босқичи иштирокчилари ва уларнинг устозлари тил кўникмаларини ривожлантириш мақсадида Буюк Британияга таълим саёҳатига юбориш режалаштирилган эди.

5 август куни пойтахтимиздаги “Симпозиумлар саройи”да эса ушбу танловнинг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари, турли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Қувонарли жиҳати шундаки, ушбу танловда Тошкент вилояти ва шаҳримиз шарафини ҳимоя қилаётган билимдон ёшларимиз, яъни 5-мактаб жамоаси – 300 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланишди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 5-мактаб ўқувчилари ушбу танлов орқали жами 650 миллион сўм пул ишлаб топишди. Туман босқичи ғолиблиги 100, вилоят босқичи ғолиби сифатида 250 миллион, мана энди, республикадаги 10 мингта мактаб орасидан 3-ўрин ва 300 миллион пул ютиб олишди. Бундан ташқари Буюк Британияга таълим саёҳати йўлланмасини қўлга киритишди.

МАВЗУГА ОИД

БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН НАВОИЙ

admin

5-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ — ТАНЛОВ ҒОЛИБИ!

admin

LOTIN YOZUVIGA ASOSLANGAN O‘ZBEK ALIFBOSINI O‘RGANAMIZ BURCHAGI

admin

ЎҚИТУВЧИЛАРИМИЗФАХРЛИ КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

admin