Image default
Суд амалиётидан

АВВАЛ БИЛИШ, КЕЙИН “ШИЛИШ” ОПЕРАЦИЯСИ

С.Эрматов ва Д.Эргашев (исм-шарифлар ўзгартирилган) олдиндан яқин таниш бўлишган. Лекин бир воқеа сабаб уларнинг ўртасидаги муносабатларга дарз кетди ва ўртага шайтон тушди. Бир куни икки таниш Олмалиқ шаҳридаги лаваш марказига соат 20:00ларда боришади ҳамда бир дона лаваш олиб, «Янги ҳаёт» маҳалласига қайтиб келишади. Автомашинада бўлган суҳбат чоғида С.Эрматов таниши Д.Эргашевга 462.000 сўм пули борлигини айтиб, танишининг кўз олдида «Дамас»нинг кичик қутичасига пулларни солиб қўяди. Мўмайгина пуллар хаёлини ўғирлаган Д.Эргашев кечаси «Дамас» автомашинасининг ҳайдовчи ўтирадиган эшикларини металл бўлаги билан очиб, нархи 1.500.000 сўмлик видеоназорат ускунаси ҳамда 462.000 сўм пулларни ўғирлайди.
Ўғирликдан хабар топган С.Эрматов дарҳол тегишли жойларга хабар қилди. Д.Эргашевни топган ҳуқуқ-тарғибот ходимлари дастлабки суриштирув натижасидаёқ видеоназоратни қайтариб олишди. Сўнг ўғирланган 462.000 сўм пулларни ҳам эгасига қайтиб берган Д.Эргашев барча айбига иқрор бўлди.
Д.Эргашев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ўташ учун 2 (икки) йил 4 (тўрт) ой 12 (ўн икки) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Л.Обидов,
жиноят ишлари бўйича
шаҳар суди судьяси.

МАВЗУГА ОИД

ШАЪРИЙ НИКОҲ ВАЁЛҒОН БИЛАН ҚУРИЛГАН ОИЛАЁХУД САРОБГА АЙЛАНГАН ОРЗУ

admin

ОТА БЎЛИШ ОТАЛИК ҚИЛИШ ДЕГАНИМАС!

admin

НОҚОНУНИЙ САВДО «ПИШМАЙ ҚОЛДИ»

admin

Иқтисодий низоларни ҳал қилишнинг муқобил усуллари — келишув битими ва медиатив келишув.

admin