Image default
Жиноят ва жазо

БУЗОҚНИНГ ЮГУРГАНИ СОМОНХОНАГАЧА

Ўйламай қилинган ҳар бир ишнинг охири пушаймону аттанг билан тугаши аниқ. Аллоҳ таоло ҳар бир инсоннинг ризқини пешонасига ёзиб қўйган. Ундан ошиғини ололмайди. С.Ўталов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Олмалиқ шаҳрида жойлашган «Максам Ўзбекистон» қўшма корхонасидан умумий қиймати 1.176.000 сўмни ташкил этадиган 8 кг рангли металларни ўғирлашга ҳаракат қилди. Аммо бузоқнинг югургани сомонхонагача деганларидек, ҳуқуқбузар Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди. Шунингдек, текширув давомида рангли бўлган мис кабеллари ашёвий далил сифатида олинганлиги баён қилинган.
Айбдор С.Ўталов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларида назарда тутилган хуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3(уч) баравари миқдорида, яъни 900.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

З.Мусаев,
шаҳар миллий гвардия
сафдор ходими.

МАВЗУГА ОИД

ПРОЦЕССУАЛ МУДДАТ – ХОДИМ УЧУН ИНТИЗОМ ДЕМАК 

admin

БИР ПУЛГА ҚИММАТ ВАЖЛАР ЁХУД ДАРЗ КЕТАЁТГАН ҚЎРҒОН

admin

ИШЛАБ ТУРИБ “ИШИ”НИ ҚИЛИШ БУ ХИЁНАТ

admin

“КЕТМОНИ УЧМАЙДИ”ГАН ЎҒРИЛАР

admin