Ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ ходимлари томонидан мунтазам равишда назорат ишлари олиб борилади. Назорат давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилганини билиш мақсадидада қайта назорат тадбирлари ўтказилади.
Хусусан, ПМЗда олиб борилган текширишлар давомида ёнғин хавсизлиги қоидаларини бузилишини бартараф этилиши учун берилган 50га яқин камчиликлар бўйича ёзма кўрсатманинг 43таси тўлиқ бартараф этилганлиги аниқланди. Шулардан, ҳудудда жойлашган контейнерларни ўрнатилишида ёнғинга қарши оралиқ масофалар сақланмаганлиги (содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинни бир-бирига эркин ўтиб кетишига шарт-шароит яратилган), контейнерлар ичи, шифти пол қисми ёнувчанлик хусусияти ўта юқори бўлган ёнувчи ёғоч қурилиш материаллари билан қопланган бўлиб, электр сим ва электр кабеллари (ПУЭ-76) қоидаларига зид равишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган.
Завод ҳудуди ҳамда портловчи моддалар учун компанентлар сақлаш омборлари атрофи қуриган ўтлардан тозалаш ишлари доимий амалга оширилиб борилмоқда.
ПМЗ ишчи-ходимлари билан ФВВ ходимлари, Ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари билан ўқув машғулотлари, йуриқномалар,учрашувлар, семинарлар ўтказилмоқда.
Н.Маматқулова,
ОЁХТТЭБ инспектори.