Image default
Таълим

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ МИЛЛИАРДЛАР ҚУТҚАРАДИМИ?

Шаҳримиздаги Халқ таълими бўлими билан боғлиқ ҳар бир жараён ҳамшаҳарларимизнинг барчасига бирдек қизиқ. Чунки, ҳар бир хонадондан энг камида бир нафар фарзанд ана шу бўлим тасарруфидаги мактаб ўқувчиси. Фарзанди келажагига бефарқ бўлмаганлар эса ижтимоий жараёнга ҳам шунчаки назар ташламаслиги керак, аслида.
Азиз ҳамшаҳар, сизни 2021-2022 ўқув йили натижалари қизиқтирса, шаҳар Халқ таълими бўлими томонидан тақдим этилган қуйидаги маълумотлар билан албатта, танишиб чиқинг. Ҳа-я, бу ерда ўқитувчи ва ўқувчилар тўғрисидаги бир қатор статистик маълумотларга ҳам эга бўласиз.

Ўқувчилар рақамларда

Шаҳримизда жами 25та муассаса фаолият юритиб, шундан, 19 та умутаълим мактаби, (2 таси махсус мактаб ва мактаб-интернатлар, 3та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернат), 1та “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият юритади.
Умумтаълим мактабларида 24 965 нафар ўқувчи таҳсил олади. Шундан 1-4- синф ўқувчилари 9945 нафар, 5-9-синф ўқувчилари 12 142 нафар, 10-11-синф ўқувчилари 2878 нафар. Битирувчи синф ўқувчилари 9-синф 2186 нафар,11-синф 1517 нафар. 6- ёрдамчи махсус мактаб битирувчилари — 30 нафар.
11-синф битирувчиларидан “Кумуш” медалга даъвогарлар сони — 8 нафар, “Олтин” медалга даъвогарлар — 21 нафар. 9-синф битиувчиларидан “Аъло” даражали шаҳодатномага даъвогарлар — 27 нафар. Жами битирувчи 3733 нафар.
2021/2022 ўқув йилида 1-синфга жами 1687 нафар ўқувчилар қабул қилинган.

ITчи раҳбарлар
IT соҳасида 2021-2022-ўқув йилида жами 22 нафар мактаб директори ва 33 нафар ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари шаҳар IT марказида малакасини ошириб, сертификатларга эга бўлишди.
1437 нафар педагог ходимлардан 2021-2022-ўқув йилида 1385 нафари электрон платформа орқали малакасини ошириб, сертификатга эга бўлди, бу эса Тошкент вилояти педагогларининг малака ошириш режаси 68,5 фоизга бажарилганини кўрсатади.

Миллиардлар сарфланаётган муассасалар
2021 йилда Инвестиция дастурига биноан шаҳримиздаги 15-сонли умумтаълим мактабига 3 млрд. 939 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди, жумладан, қуйидаги 5 та — 3, 12, 16, 20, 22-сонли умумтаълим мактаблари жорий таъмирланди.
ОКМК АЖ ҳомийлигида таълим муассасаларига жами 432 млн. сўм ажратилган бўлиб, ундан 240 млн. сўмга мусиқа асбоблари ва 192 млн. сўм спорт инвентарларига сарфланиб, ҳозирда бу анжомларнинг барчаси мактабларга тарқатилган. Шу билан бирга, 2021 йил бошида “Корея Грант”и асосида 15 та таълим муассасасига 249 та янги компьютер топширилди.
2022 йилда шаҳарда барча дастурлар ҳисобидан 32 млрд. 110 млн. сўм маблағ эвазига 3 та умумтаълим мактабида янги қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган. Дастурлар доирасида 1 та янги спорт зали ҳам қурилади.
Жумладан, Инвестиция дастури асосида 3та (2 та реконструкция, 1 та мукаммал таъмирлаш) мактабга сарфланадиган маблағ 25 млрд. 610 млн. сўм.
Ҳар чоракда маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган маблағларининг камида 30 фоизини халқ таълими соҳасига ажратилиши ҳисобига мактабларни жиҳозлаш, мусиқа ва спорт анжомлари харид қилиш ишлари давом эттирилади.
Шунингдек, Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб деб топилган шаҳардаги 4 та умумтаълим мактабида II чорак мобайнида жами 1.5 млрд. сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўқув биноларини таъмирлаш, спорт зали ва фаоллар зали қуриш, мактаблар атрофини ўраш, янги жиҳозлар билан таъминлаш каби ишлар амалга оширилди. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси асосида 8-9-10-умумтаълим мактаблари янги компьютерлар билан таъминланди.

Нечта мактаб 2 сменали эканлигини биласизми?
Бугунги кунда 24 та мактабнинг 70,8 фоизида (17 та мактаб) ўқиш жараёни 2 сменада ташкил этилган. Шунингдек, 5 таси (20,8%) 1,5 ва ундан юқори ҳамда 2 коэффициентли ва ундан юқори навбатлилик мавжуд эмас.

Таълим сифати ва ўқитувчи нуфузи
Педагог кадрлар билан таъминланганлиги даражаси — жами 1493 нафар педагогдан 98 нафари (6,5 фоиз) олий, 269нафари (18 фоиз) биринчи, 370 нафари (24,7 фоиз) иккинчи малака тоифасига эга, 756 нафари (50,6 фоиз) малака тоифасига эга эмас.
Жумладан, бирорта ҳам олий тоифали ўқитувчиси мавжуд бўлмаган мактаблар 5 тадан (22,7 %) 3 тага (13,6%) камайди. 2022 йил январь ойида 711 нафар педагог ходим навбатдаги тоифадан ўтиш учун ариза билан мурожаат қилиб, улардан навбатдаги мажбурий 138 нафар, навбатдан ташқари 573 нафар педагог тоифадан ўтиш истагини билдирган. Ўтган йилга нисбатан олий тоифали ўқитувчилар тоифаси 10 фоизга ошди.

Қанча ўқувчи ўзбек, қанчаси рус тилида таълим олади?
Шаҳримиздаги мактабларда таълим 2 тилда, ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Таълим тиллари бўйича таҳлил этилганда, 16 та мактабда 19 910 нафар ўқувчи ўзбек тилида, 1 та мактабда 1316 нафар ўқувчи рус тилида, 6 та мактабда рус-ўзбек тилида таълим олмоқда. Шулардан 19 910 нафар ўқувчи ўзбек тилида, 5156 нафар ўқувчи рус тилида таълим олишмоқда.
Шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йилида жами 60 нафар (шундан 28 нафари қизлар) ўқувчилар уйда якка тартибда таълим олишиб, уларга 180 нафар ўқитувчи дарс бериб келмоқда.
Шунингдек, “Баркамол авлод” болалар маркази ҳам кенг фаолият олиб бораётган бўлиб, 1283 нафар тўгарак аъзоларига 39 нафар педагог ходим турли хил тўгараклардан таълим бераётир.

Битирувчиларнинг олий таълимга қамранганлик даражаси
Мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига қабул қилинганлиги рейтингига кўра, 2020-2021 ўқув йилида шаҳардаги 1929 нафар битирувчидан 647 нафари (33,5 фоиз) олий таълим муассасаларига қабул қилинган, бу кўрсаткич сўнгги 3 йилда 3 баробарга, ёки 11,1 фоиздан 33,5 фоизга (+22,4%) га ошганини кўрсатмоқда. 2021-2022 ўқув йилида эса 1517 нафар битирувчилар таълим муассасаларини битирди.

Ўқувчиларимиз республика босқичларида
19-сонли умумтаълим мактабининг “Ёш қутқарувчилар” жамоаси вилоятда биринчи ўринни қўлга киритиб, 26-28 май кунлари Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган республика босқичида иштирок этиб, биринчи ўрин соҳиби бўлишди. Жорий йил февраль ойида математика фанидан Қўқон Давлат Университети томонидан олимпиада ташкил этилиб, ушбу олимпиаданинг вилоят босқичида 30 нафар ўқувчиларидан 3 нафари республика босқичига чиқишди.
Фан олимпиадасининг шаҳар босқичида жами 772 нафар ўқувчи иштирок этиб, 97 нафари вилоят босқичида, улардан 9 нафари республика босқичига йўлланма олишди. 15-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Л.Зуфарова эса Навоий шаҳрида бўлиб ўтган республика босқичида иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллади ва Олий таълим муассасасига кириш имтиёзини кўлга киритди. Халқ таълими вазири томонидан биринчи даражали диплом ва дам олиш оромгоҳларига бепул йўлланма билан тақдирланди.
Халқаро олимпиаданинг шаҳар миқёсида 91 нафар ўқувчилар иштирок этиб, республика босқичида 5 нафар ўқувчилар иштирок этишди. Улардан 2 нафари 20-ИДУМ ўқувчилари кимё фанидан Япония ва биология фанидан Сингапур давлатларида бўлиб ўтадиган халқаро олимпидасига йўлланма олишди.
Фаолиятимиз Республика миллий рейтингида Олмалиқ шаҳри Республикада 49-ўрин, вилоятда 1-ўринда.

Ғ.Хамиров,
шаҳар ХТБ мудири.

МАВЗУГА ОИД

ИЖОДКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

admin

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ТАРАННУМИ

admin

Фарзандингизга айтиш мумкин бўлмаган 10та ибора

admin

2022-2023 ЎҚУВ ЙИЛИНИ ТАМОМЛАГАН 11-СИНФ БИТИРУВЧИЛАРИ ҲОЗИР ҚАЕРДА?

admin