
Куни кеча шаҳримиздаги 20-ИДУМда Халқ таълими ходимларининг 2022-2023 ўқув йили олдидан “Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди.
Илғор педагоглар, фан мутахассислари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этган тадбирда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов, прокурор Абдумалик Кулдашев ва ИИБ бошлиғи Жамолиддин Маназаров ҳам форумда иштирок этишиб, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, устозларнинг жамиятдаги ўрни, қадр-қимматини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар моҳиятига алоҳида эътибор қаратиб, илм ўргатиш, ёшларга таълим-тарбия бериш улуғ фазилат эканини таъкидлашди. Ҳамда барча устозларни яқинлашиб келаётган билимлар куни билан табриклаб, машаққатли касбларида куч-қувват тилашди.

Форум якунида таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган, шаҳарда таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган, фаол, ташаббускор ва изланувчан, муносиб натижаларга эришаётган кўплаб таълим фидойилари фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар, совғалар билан тақдирланди.