Жорий йилнинг 19 август куни Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги 57-сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибидаги 8 та масала депутатлар ҳамда масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Хусусан, кун тартибидаги 1-,2-масалалар юзасидан жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомидаги фаолияти юзасидан ахбороти; шаҳарда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Олмалиқ шаҳар прокурорининг ҳисоботи эшитилди.
Шаҳар Ички ишлар бўлими раҳбарининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳамда Йўл ҳаракат хавфсизлик бўлимининг фаолияти юзасидан тегишли ахборотлар ҳам тингланди.
Сессия давомида Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ярим йиллик ҳисоботи, Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, Олмалиқ шаҳар Адлия бўлимининг тақдимномалари тўғрисидаги, шаҳар Молия бўлимининг “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” юзасидан олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.