Image default
Адлия саҳифаси

ЯНА БИР СОҲА ХОДИМЛАРИГА БОДИКАМЕРАЛАР БЕРИЛАДИ

Ҳукумат қарори билан Жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистраторлар (бодикамералар) билан таъминланган ҳолда хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ҳар кунлик иш фаолиятини олиб бораётган ёки кунлик хизматга жалб этилган ходим маҳкумларни узлуксиз назорат қилиш ҳамда улар томонидан жиноят ва тартиббузарликлар содир этилишини аниқлаш учун бодикамералар билан таъминланади.
Бодикамера қуйидаги ҳолларда ишлатилади:

  • кун тартибидаги тадбирларни амалга оширишда;
  • умумий ва кунлик тинтувлар ўтказиш ҳамда кўздан кечириш жараёнида;
  • маҳкумларни ЖИЭМга қабул қилишда;
  • жиноят ва тартиббузарликлар содир этилганда;
    *маҳкумларнинг хулқ-атворини назорат қилишда;
    *маҳкумлардан тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлар олинганда;
  • маҳкумларга нисбатан жисмоний куч, махсус воситалар ҳамда тинчлантириш кўйлагини қўллаш чоғида;
  • маҳкумларни ишга олиб чиқиш ва ундан қайтишда;
  • маҳкумлар ва фуқароларни қабул қилиш жараёнида;
  • фуқаролардан олинган йўқловларни қабул қилишда ҳамда посилка ёки йўқлов ва бандеролларни тарқатиш вақтида;
  • маҳкумларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқишда;
  • маҳкумларнинг учрашувларини ўтказиш жараёнида;
  • маҳкумларга нисбатан интизомий жазо ва рағбатлантириш чоралари қўлланилаётган вақтда ҳамда маҳкумлар интизомий бўлинмага киритилаётганда ва чиқарилаётганда;
  • маҳкумларнинг инсонпарварлик далолатномаларини кўриб чиқиш даврида.
    Бодикамера ходим хизмат вазифасини бажаришга киришганидан бошлаб ишга туширилиши ва нарядни топширгунига қадар ишлатилиши лозим (хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш вақти бундан мустасно).
    Хизмат вазифасини бажариш давомида бодикамеранинг объективи ҳар қандай ҳолатда тўсилиши мумкин эмас.
    Бодикамерадан шахсий мақсадларда фойдаланиш, уни бошқа ходимлар, маҳкумлар ва бошқа шахсларга бериш ҳамда ўз хоҳиши билан ўчириб қўйиш тақиқланади. Бодикамера хизмат вақтида доимо ишчи ҳолатда бўлиши шарт.
    Маҳкум томонидан ходимга хизмат давомида берилган бодикамерага зиён етказиш, уни олиб қўйишга уриниш тақиқланади.
    Шунингдек, маҳкумлар билан бодикамера орқали ёзиб олинган суҳбатларни Интернетга жойлаштириш, маҳкумнинг оила аъзоларига ва бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

А.Умаров,
шаҳар адлия бўлими бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

АЛИМЕНТ ТЎЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАГАНЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

admin

ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯДА ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ, ПЕНСИЯ, НАФАҚА, ИШ ҲАҚИ ТИЗИМИ

admin

МУЛККА БЎЛГАН ҲУҚУҚ УНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ҲУЖЖАТНИ БЕКОР ҚИЛИШ БИЛАН ТУГАТИЛМАЙДИ

admin

СИЗДАН НИКОҲ ҚАЙД ЭТИЛГАНЛИГИ, НИКОҲДА ТУРМАСЛИК ЁКИАЖРАШГАНЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТНОМА СЎРАШДИМИ?

admin