Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Олмалиқ автомобиль мактаби, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўмондонлиги 99280-ҳарбий қисм билан ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида “Янги Ўзбекистон – инсон қадри ва манфаатлари улуғланган юрт” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда автомактаб ходими Ҳабибулла Убайдуллаев сўзга чиқиб, ҳарбий хизматчиларни яқинлашиб келаётган энг улуғ байрам билан муборакбод этди. Шунингдек, тинчлик нақадар азизлигини, мустақиллик берган имкониятлар, соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Бундан ташқари йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳар бир кишининг бурчи эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли қарорига асосан янги киритилган қонунлар, йўл белгилари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.