«Инга» дея очдим кўзимни,
Меҳрли қўлда кўрдим ўзимни.
Онам деди, эшит сўзимни,
Шудир сенинг Ватанинг, болам.
Эмакладим, турдим, ҳам юрдим,
Боғу гулзор, чаманни кўрдим.
Қушлар деди, чуғурлаб аста
Шудир сенинг Ватанинг, бола.
Мактаб томон чорлайди мени,
Таълим илм, одоб макони.
Устоз деди, тутиб қўлимдан,
Шудир сенинг Ватанинг, бола.
Ҳозирдан бисёрдир орзуларим,
Келажакдан умидвор кўзларим.
Тингланг, сизга айтар сўзларим,
Барчамиз Ватан учун яшайлик доим.
Мардонбек Мусурмонқулов,
20-ИДУМнинг 4- синф ўқувчиси.