Ватанни мадҳ этиб гар олсам қалам,
Аввало тилимга шукур келади.
Гар Ватан сўраса иддаоларсиз,
Жасур, мард ёшлари жонин беради.
Тўмарис, Барчиной каби қизлари,
Қалбида шижоат иси уфурар.
Тоғларни ҳам талқон қилар ўғлони,
Алпомиш-у Темурнинг изидан юрар.
Ватанга содиқлик эзгу бурчимиз,
Дуоларда жодир келажагимиз,
Шукур билан ўтади, ҳар он, кунимиз,
Мусаффо осмонимиз, тинч юртимиз.
Улкан биноларга кўмилган шаҳар
Тараққиёт-ла улғаяр ёшлар.
Замон билан ҳамнафасдур одамлар,
Мустаҳкам ташланган ҳар бир қадамлар.
Сарвиноз Саттарова,
Кон-металлургия коллежи ўқувчиси.