Image default
Таълим

ЖАРАНГЛАСИН ҚЎНҒИРОҚ, ИЛМ ЙЎЛИДА УЗОҚ

Биринчи қўнғироқ. Бу кун ҳар бир инсоннинг қалбида бир умр муҳрланади. Сабаби аввал ўзимиз илк марта мактабга қадам қўйганимизда бир олам ҳаяжон билан, сўнг эса фарзандларимиз, йиллар ўтиб неваралар ҳам мактабга чиққан илк куни тарих сифатида хотираларимизни менгзаб туради. Нафақат ота-она, ўқувчи, 3 ой таътилдан сўнг ўқитувчи ҳам бу кунни соғинч билан кутади.
5 сентябрь куни шаҳримиздаги 25 та Халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабларда биринчи қўнғироқ садолари жаранглади.

Мактабнинг илк кунидан 25 970 нафар ўқувчи, 2750 нафар 1-синф ўқувчиси ҳамда 1377 нафар ўқитувчи 2022-2023-ўқув йилини катта мақсад ва куч-ғайрат билан бошладилар.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йилда мактабларни тамомлаган 1517 нафар ёшларнинг шу кунга қадар 784 нафари, яъни 52 фоизи олий таълим талабаси бўлиш бахтига муяссар бўлишди.
Хўш, сизга қайси мактабнинг битирувчилари кўпроқ ўқишга киргани қизиқми? Халқ таълими бўлими тақдим этган маълумотларга кўра, жорий йилда 66 та битирувчини катта ҳаётга кузатган 16-сонли умумтаълим мактабининг 65 нафар битирувчиси талаба бўлиш бахтига муяссар бўлган. 69 нафар битирувчидан 50 нафари олий таълимга кирган 5-сонли мактаб эса 72 фоиз кўрсаткич билан шаҳарда 2-ўринда турибди. Олий таълимга қамранганлик даражасида 61 фоиз билан 15-сонли мактаб ушбу рейтингнинг 3-ўрнида турибди. Бу кўрсаткичлар жуда катта дея олмаймиз. Лекин натижани янада юқорига кўтаришга, янаги йилга бунданда юқори натижаларни қайд қилишга улкан мақсадлар ва билимга бўлган эътиборни кучайтириш билан эришилади.

Шаҳримиздаги ҳар бир мактабдаги “Билимлар куни” тадбирларида вилоятдан келган мутасаддилар, сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимлиги, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши аъзолари, Халқ таълими бўлими ходимлари ҳамда фаол ота-оналар фаол иштирок этишиб, “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида «Мустақиллик дарслари»ни ҳам ўтиб беришди.


Мусаффо осмон бағрида ҳаяжонга тўла қалб билан ўтаётган кунларга шукроналик ҳисси ҳар бир инсоқалбида ўтиши тайин. Ўқиган инсон доим энг юқори марраларни забт этишини бугунги кундаги натижалар исботлаб турибди. Умид қиламизки, шаҳримиз ёшлари ҳам буни англаган ҳолда илмга бўлган ҳаракатларини икки карра оширадилар ва шаҳримиз шарафини ўз билимлари билан ҳимоя қиладилар.

МАВЗУГА ОИД

КИТОБ МИЛЛАТНИНГ МАДАНИЙ ВА МАЪНАВИЙ МЕРОСИ

admin

240 ЎРИНЛИ ЯНГИ БИНО ҚУРИЛИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

admin

LOTIN YOZUVIGA ASOSLANGAN O‘ZBEK ALIFBOSINI O‘RGANAMIZ BURCHAGI

admin

КЕЛАЖАК УЧУН ЯНА БИР ҚАДАМ

admin