Image default
Жамият

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ!

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш, жамиятнинг барча соҳаларида коррупциявий омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар бошлангани сир эмас.

Бу борада “Ammofos-Maxam” АЖда ҳам фаолият шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, ташкилий ва ишлаб чиқариш жараёнларига салбий таъсир кўрсатувчи тизимли муаммолар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, тизимдаги коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизими ишлаб чиқилган.
Хусусан, жамият ходимлари ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш, коррупция хавфи мавжуд бўлган ҳолларда маслаҳат бериш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган комплаенс-назорат қилиш соҳасида сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш мақсадида Комплаенс хизмати ташкил этилди.
Мазкур хизматда жамият очиқлигини таъминлаш, ахборотлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасида, коррупцияга қарши кураш режаси, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, тузилаётган шартномаларни келишиш, имзолаш ва ижро этиш сиёсатлари, хизмат одоби кодекси, контрагентларни текшириш бўйича қўлланма ва бошқа бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.
Қабул қилинган мазкур қонун ҳамда ички меъёрий ҳужжатларга риоя этиш амалда ўз исботини топмас экан, шунчаки қоғозда қолиб кетади ва ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Бу эса ўз ўрнида, «коррупцияга қарши курашиш соҳасида ички меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди, энди ҳаммаси изига тушиб кетади», деб, хотиржамликка берилиш катта хатоларни келиб чиқишига асос бўлади.
Тўғри, ҳаётда турли ҳолатлар ва ҳаракатларга дуч келамиз. Баъзида кўз ўнгимизда қонунлар бузилади, инсон ҳуқуқи, қадр-қиммати поймол этилади. Бундай вазиятларда чорасизликдан одамнинг боши гангиб қолади. Лекин, унутмайлик, халқимизда “Касални даволагандан кўра унинг олдини олган афзалдир” деган нақл мавжуд. Жамиятимиздаги ҳар қандай жараёнга лоқайд, панжа ортидан қараш каби муносабатда бўлмаслик барчамизнинг устувор бурчимиздир.

Абдувосилхўжа Абдубоисхўжаев,
“Ammofos-Maxam” АЖ
Комплаенс хизмати бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

Мен донорман

admin

ҲАЁТИЙ РЕПОРТАЖ: БАХТНИНГ РАНГЛАРИ

admin

ШИКОЯТЛАР АСОСАН ЭЛЕКТР ВА СУВ НОСОЗЛИКЛАРИДАН

admin

Ҳужжат йўқолса жазоси жаримами ёхуд..?

admin