Шаҳримиздаги Хожа Аҳмад Яссавий маҳалла фуқаролар йиғини учун янгидан бунёд этилган маҳалла гузари биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Бинонинг расмий тантанали очилиш маросимида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев бошчилигида шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ва нуронийлар иштирок этиб, самимий тилакларини билдиришди. Яхши ниятлар билан кайвонилар учун эҳсон дастурхони ёзилди.