
Инсон йиллар давомида ўз меҳнати орқали ҳурмат топади, эл назарига тушади. Ана шундай ҳалол меҳнат қилган пенсия ёшидаги юртдошларимиз Мустақиллик арафасида тақдирланди. Менинг ҳам камтарона меҳнатларим юксак эътироф этилиб, ҳукуматимиз томонидан «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирландим. Бу мукофот менга пенсияда бўлсам ҳам ҳали жамиятга кераклигимни, меҳнаткаш шогирдлар етиштирим кераклигини англатмоқда. Қувончларим чексиз. Меҳнатларинг қадрланган юртда яшаш бахти бошқача!
Лилия Умарова,
пенсионер.