Image default
Шеърий саҳифа

ОНА ВАТАНИМ

Ҳур диёрим, гул райҳон чаманим,
Темурдек жасур, шавкату шоним.
Жаннатларга тенг Ўзбекистоним,
Сенга жон фидо, она Ватаним.

Сени асрагаймиз ёмон кўздан,
Сени асрагаймиз ёлғон сўздан.
Юрамиз боболарни изидан,
Сенга жон фидо, она Ватаним

Ватан тупроғи жонимдек азиз,
Ватан беқиёс, онамдек азиз.
Иймоним ислом, дунёда тенгсиз,
Сенга жон фидо, она Ватаним!

Шодлик Туранов,
боғбон.

МАВЗУГА ОИД

«SINGILJON»

admin

Buyuk shoira Zulfiyahonim

admin

Munisim

admin

MANGU HILPIRAR

admin