Image default
Жамият

ШАҲРИМИЗДА ЯНА БИР ЯНГИ МЕҲМОНХОНА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Шаҳримизнинг Бобур маҳалласида қурилган янги меҳмонхонанинг расмий очилиш маросими бўлди. Тадбирда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев ва ҳоким ўринбосари Шерзод Абдулхаев ҳамда нуронийлар иштирок этиб, тадбиркорга самимий тилакларини билдиришди.
Олмалиқ шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида “Technotex Trade” хусусий корхонаси томонидан қиймати 10,0 млрд.сўмлик инвестиция киритилиши эвазига “Меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 20 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Янги ташкил этилган меҳмонхона (33 та хона) 65 ўринли бўлиб, йилига 4 минг нафар фуқарога хизмат кўрсатиш қувватига эга. Меҳмонхонада ресторан, фитнес, қишки бассейн ва бошқа қулай шароитлар яратилган.

МАВЗУГА ОИД

ДОИМО БОР БЎЛСИН ЭЗГУЛИК!

admin

ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИ 2023 ЙИЛ 2-МАВСУМИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

admin

МУЗЕЙЛАР — МАДАНИЙ МЕРОСИМИЗ КЎЗГУСИ

admin

Тиббиёт бирлашмасида қандай шифохона қуриш режалаштирилган?

admin