Image default
Саломатлик

ҚАНДЛИ ДИАБЕТ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ ДАВО БОРМИ?

Қандли диабет — глюкозанинг ўзлаштирилиши бузилиши билан боғлиқ бўлган ва инсулин гормонининг нисбий ёки мутлақ етишмовчилиги юзага келадиган эндокрин касалликлар гуруҳидир. Бунинг оқибатида гипергликемия — қонда қанд миқдорининг турғун ошиши кузатилади. Касаллик сурункали кечиши, шунингдек углевод, ёғ, оқсил, минерал ва сув-туз метаболизми бузилиши билан характерланади.
Қонда глюкоза миқдорининг меъёрдан ошиб кетиши қандли диабетнинг биринчи аломати ҳисобланади. Инсон организмида инсулин ишлаб чиқарилиши учун меъда ости бези ҳужайралари (бета-ҳужайралар) жавобгар. У гормон ҳужайраларга глюкозани ўзлаштиришга ёрдам беради. Қандли диабетда инсулин кам миқдорда ишлаб чиқарилади, қонда глюкоза миқдори ошади. Бироқ, глюкоза инсулинсиз ўлзаштирила олмаслиги сабабли ҳужайраларда глюкоза етишмовчилиги кузатилади.
Бу метаболик касаллик ирсий ёки орттирилган бўлиши мумкин. Инсулин етишмаслигида терида йирингли ва бошқа касалликлар пайдо бўлиши, тишлар, буйрак, асаб тизими шикастланиши, атеросклероз, стенокардия, гипертония ривожланиши, кўришнинг бузилиши каби иккиламчи патологиялар кузатилади.
Касаллик ривожланишининг асосий сабабларига:
Ирсият. Албатта, касаллик таъсир этувчи омиллар бўлмаганда ривожланмайди, лекин мойиллик юқори бўлади.
Семизлик. Ортиқча вазн иккинчи турдаги диабет шакилланишига олиб келади.
Касалликлар. Инсулин ишлаб чиқариш учун жавобгар β-ҳужайралари шикастланишига олиб келувчи касалликлар. Уларга панкреатит, меъда ости бези саратони, бошқа эндокрин безлар касалликлари киради.
Вирусли инфекциялар — қизамиқ, сувчечак, юқумли гепатит ва бошқа касалликлар. Ушбу инфекциялар диабет ривожланишига ҳисса қўшади. Айниқса, хавф гуруҳида бўлган инсонлар учун.
Асабийлашиш, стресс. Стресс, асабийлашишдан йироқ бўлиш тавсия этилади.
Ёш. Ёш ортиши билан ҳар ўн йилда диабет ривожланиш эҳтимоли икки баробарга ортади.
Даволаш.
Ҳозирги кунда қандли диабетни даволаш кўпчилик ҳолатларда симптоматик ҳисобланади ва мавжуд аломатларни бартараф этишга қаратилади. Яъни касалликнинг асосий сабабига қарши курашилмайди, чунки бугунги кунда самарали терапия дастури ишлаб чиқилмаган. Диабетни даволашда шифокорнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Углевод алмашинувини компентсация қилиш;
Асоратларни олдини олиш ва даволаш;
Тана вазнини меъёрга келтириш;

Дилбар Зиябидинова,
шаҳар оилавий поликлиника
2-филиали умумий амалиёт шифокори.

МАВЗУГА ОИД

БОЛАЛАРДА ЎСИШ ВА АҚЛИЙ РИВОЖЛАНИШДА ОРТДА ҚОЛИШ,
КАТТАЛАРДА ЭСА ЮРАК ҚОН-ТОМИР, ЭНДОКРИН,
ХАВФЛИ ЎСМАНИНГ САБАБИНИ БИЛАСИЗМИ?

admin

ЎТРОҚ ҲАЁТ ТАРЗИНИНГ 5ТА АСОСИЙ САЛБИЙ АСОРАТИ

admin

ФАРЗАНДИНГИЗ ҚИЗАМИҚҚА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНМИ?

admin

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, ЯҚИН АТРОФИНГИЗДА ГРИПП

admin