Image default
Жамият

МИНГ ЙИЛЛИК ТАРИХ

Халқнинг улкан жасорати ва матонати билан 1991 йил 31 августда қўлга киритилган Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги кўп минг йиллик тарихдаги ҳеч қачон унутилмайдиган, қадр-қиммати ва аҳамиятли йиллар, асрлар ўтгани сайин тобора ортиб борадиган буюк тарихий воқеадир. Ушбу тарихий санани биз ҳар йили катта тайёргарлик ва хушкайфиятда нишонлаймиз.
Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёналари юртимизда кенг нишонланди. Шаҳримизда ҳам бу байрамга ўзгача руҳ ва кайфиятда тайёргарлик кўрилди. Байрамга жамоатчилик вакиллари, фаол ёшлар, нуронийлар ташриф буюрдилар. Шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов йиғилганларни мустақиллик байрами билан табриклади.

Шундан сўнг шаҳар бадиий жамоалари ҳамда ҳаваскор санъаткорлар томонидан тайёрланган театлаштирилган концерт дастури намойиш қилинди. Саҳна кўринишлари, қўшиқларда Ватанга бўлган муҳаббат, юртни улуғлаш туйғулари намоён бўлди. Элимиз суйган эстрада хонандаларининг чиқишлари байрамни янада жонлантирди.

МАВЗУГА ОИД

Mukofot

admin

«МЕНИНГ ЙЎЛИМ» ЛОЙИҲАСИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ

admin

АСКАРЛАР УЧУН ЖИДДИЙ СИНОВ

admin

2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ

admin