Бунда Олмалиқ шаҳридаги «ОЛМАЛИҚ ИННОВАЦИОН АВТОМАКТАБИ» (Олмалиқ автомобил ўқув ишлаб чиқариш комбинати) сизга сифатли таълимни таклиф қилади:

«В» — 2 ой 10 кун, (1 800 000 сўм)
«BC» — 3 ой 10 кун (2 600 000 сўм)
«D» — 3 ой (йўловчи ташиш, 2 800 000 минг сўм)
«E» — 2 ой (1500 000 сўм)
«В» дан «С» га қайта тайёрлов -1300 000 сўм.

Давр синовларида синалган «Олмалиқ автомобил ўқув ишлаб чиқариш комбинати» 1960 йилдан бери, таълимнинг автотранспорт воситаларини ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналиши бўйича фаолият кўрсатиб келмоқда.
Таълим муассасаси йилига халқ хўжалиги учун 1500 та автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлайди ва қайта тайёрлайди.

Бу вазифаларни бажариш учун таълим муассасасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги №408 қарори талаблари асосида, ўқув моддий негиз яратилган.
Жумладан: Таълим муассасасида жами 57 нафар ходим меҳнат қилади, шундан 14 нафар ўқитувчи, 43 нафар автомобилни амалий бошқаришни ўргатувчи инструкторлардир.
Таълим муассасасида жами 43 та ўқув машқ автомобиллари мавжуд, улардан 2 та Исузу автобуси,14 та ЗиЛ 130 юк автомобиллари ва 26 та замонавий Кобальт, Нексия 3, Спарк ва Матиз автомобиллари мавжуд.
Таълим мусассасида Ахборот ресурс марказида 500 дан ортиқ электрон ўқув дарсликлари мавжуд.
Таълим муассасасининг Тошкент вилоятининг Пискент, Оққўрғон туманларида, Бекобод шаҳрида ва Олмалиқ шаҳрида ўқув шахобчалари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Таълим муассасасида ўқувчиларнинг билимларини жорий ва якуний назорат қилиш мақсадида имтиҳон олиш хонаси ташкил этилган, у ердаги имтиҳон саволлари Тошкент шаҳридаги ва Оҳангорон туманидаги ягона имтиҳон марказларидаги имтиҳон саволлари билан бир хил.
Яна бир янгилик, таълим муассасасида яқинда Тошкент шаҳри ва Оҳангарон туманидаги ягона имтиҳон марказларидаги каби автодром кўриб битказилди.
Айтганча, ушбу таълим муассасасида ўқишни битирган, лекин «Имтиҳон марказларида» имтиҳонларни топшира олмаган ўқувчиларга бепул қўшимча машғулотлар кафолатланган.

☎️ 97-777-95-20
☎️ 94-407-11-78
☎️ 70-613-83-26
Манзил: Олмалиқ шаҳри, А.Гайдар кўчаси, 3-уй.
Мўлжал: собиқ Қурилиш касб-ҳунар коллежи орқасида, маҳалла ичида.