«Ишламасдан тишлаш» жумласи бугун кўпчиликка таниш. Айниқса, ишсиз фуқаролар ҳаракат ва меҳнат қилиб мўмай даромад топишни ўрнига, машаққатсиз пул топиш йўлларини излашмоқда.
Хусусан, Ж.Алимов, А.Боиров, Ў.Азаматов ва Д.Турсуновлар (исм-шарифлар ўзгартирилган) пул топишнинг осон йўлини топишди. Улар биргаликда жамоавий жорий йилнинг 7 июль куни ОКМК АЖ Қалмоққир кон бошқармасига қарашли иш фаолияти тўхтатилган Қўрғошин кони ҳудудига ноқонуний кирмоқчи бўлганларида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олиниб, улардан движок, пика, кабель ва дизель ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинди.
Суд жараёнида ҳуқуқбузарларнинг айбига иқрорлиги, қилган ишларидан пушаймонда эканлиги инобатга олиниб, Ж.Алимов, А.Боиров, Ў.Азаматов ва Д.Турсуновларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари, яъни 600 000 сўм миқдорида жарима жазосини тайинлади.
З.Мусаев,
Олмалиқ шаҳар миллий
гвардия сафдор ходими.