Image default
101 хабари

МАСЪУЛИЯТ ВА ТАЛАБЧАНЛИК — ХАВФСИЗЛИК ГАРОВИ

Йирик саноат объектлари, ўта муҳим ва тоифаланган корхонада ёнғин хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Мазкур ҳужжатлар барча масалаларни кенг қамровда ўз ечимини топганига шоҳид бўламиз. Шаҳар ва саноат корхоналарининг шиддат билан ўсиб бориши ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишларнинг янги меҳнат тизимини яратишни талаб қилишини назардан қочирмаслик зарур. Бугунги кунда ана шундай ривожланган, кўп тармоқли саноат корхоналаридан бири бўлган “Олмалиқ КМК»АЖда ҳукуматимиз Қарор ва фармонлари асосида ёнғин хавфсизлигига доир кенг қамровли тадбирларни ҳаётга татбиқ этиб келмоқда.
Хусусан, «Олмалиқ КМК»АЖни ёнғиндан муҳофаза қилувчи ОЁХТТЭБ томонидан ОКМК корхоналарида, ўта муҳим ва тоифаланган корхонада ёнғин хавфсизлигига қарши кураш чоралари олиб борилиб, ёнғин техник ҳолатлари текширувлари, тарғибот-ташвиқот ишларининг кенг кўламда йўлга қўйилганлиги меҳнат жабҳаларда хавфсизлик фаолиятини намоён этиб келаяпти.
Масъулият ва талабчанлик ҳар икки томоннинг мақсадларига мосдир. Айниқса, Мис бойитиш фабрикасида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишлари нафақат бу вазифага дахлдор ходимлар, балки барча ишчи-ходимлар томонидан бажариб борилиши диққатга моликдир. Куни кеча Мис бойитииш фабрикасида ўтказилган текширишлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан 5та ёзма таклиф берилиб, бу йўналишда бажарилиши лозим бўлган вазифаларга аниқликлар киритиб олинди. Шунингдек, ёнғин чиқиш хавфи бўлган хоналарнинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди, носоз 15та электр қурилма муҳрланди. Ёнғин хавфсизлиги қоидасини бузганлиги учун 5 нафар жавобгар шахсга маъмурий жарималар солинди.

Д.Қурбанова,
ОЕХТТГЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

КАМЧИЛИКЛАР БЎЙИЧА 105 МАРТА ОГОҲЛАНТИРУВ

admin

ОЛОВЛИ ИШЛАР УЧУН ИЗЧИЛ ЁНДАШУВ

admin

Эътиборсизлик ёнғинларга сабаб бўлади

admin

Доимий назорат бу — ҳаловат дегани

admin