Image default
Биласизми?

НОГИРОНЛИКНИ ОЛИШ ТАРТИБИ ЎЗГАРТИРИЛДИ

Юртимизда ногиронликларнинг олдини олиш, ногиронлиги бўлган шахсларга жамиятда қулай ва мақбул шароитларни яратиш бўйича кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 94-сонли Олмалиқ туманлараро Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (ТИЭК) ходимлари ҳам ўтган давр мобайнида бир қанча ишларни амалга оширдилар.
Хусусан, ТИЭК Олмалиқ, Нурафшон шаҳри, Ўрта Чирчиқ ва Пискент туманлари аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиб, ўтган саккиз ой давомида умумий ногиронлик сони биргина Олмалиқ шаҳрининг ўзида 2103 нафарни ташкил этди. Ўтган давр мобайнида бирламчи ногиронлик эса шаҳарда 156 нафар фуқарога белгиланди. Шунингдек, 353 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ТИЭК кўригидан ўтказилиб, уларга қайта ногиронлик белгиланди.
Реабилитация техник воситалари бўйича Олмалиқ шаҳридан 169 нафар ногиронлиги бўлган шахслар мурожаат қилган ва уларнинг барчасига керакли бўлган воситалар учун тиббий хулосалар берилди. Бундан ташқари, шаҳардаги 15 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ногиронлик аравачаси билан таъминланди. Ногиронлиги бўлган фуқароларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, соғломлар қаторига қўшиш мақсадида 73 нафар ногиронлиги бўлганларга реабилитация марказларида даволаниши учун ордер тақдим этилди.
ВМнинг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарорига кўра Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди ҳамда ногиронликни белгилашда адолатлилик, ва шаффофликка эътибор қаратилиб, ортиқча оворагарчиликларни бартараф этиш мақсадида тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бориш имкони бўлмаган фуқаролар учун уйда ёки даволанишда бўлган стационарда ҳамда сиртдан кўрикдан ўтказиш орқали ногиронлик белгиланиши ташкил этилмоқда. Ҳозирги кунда Олмалиқда 37 нафар уйида оғир ётган беморлар сиртдан комиссиядан ўтказилиб, уларга ногиронлик гуруҳи белгиланди.
Эксперт-терапевт Холида Холтурусунова, эксперт-невропатолог Мунира Артикова, катта ҳамшира Қундуз Наржигитова ва тиббий ҳамшира Моҳира Умарова сингари ўз касбининг усталари бўлмиш ходимлар беминнат хизматларини алоҳида қайд этиш лозим. Уларга мурожаат этиб келаётган ҳар бир кўнгли ўксик инсонларнинг ҳужжатларини қонун доирасида текшириб чиқиб, керакли маслаҳатларини беришмоқда.
Хулоса, қилиб айтганда, юртимизда ислоҳот учун эмас, балки инсон учун, унинг манфаатлари учун деган улуғ тамойил асосида амалга оширилаётган буюк ўзгаришлар, янгиланишлар янада тараққий топишига, юксакилишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Ф.Усманов,
94-сонли Олмалиқ туманлараро
ТИЭК раиси.

МАВЗУГА ОИД

«КЎРПАСОЙ»
МАҲАЛЛАСИНИНГ НОМИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

admin

КАДАСТР ПАСПОРТИ ЭНДИ ЭЛЕКТРОН ФОРМАТДА

admin

СИЗНИНГ ЁЗ БУ ЙИЛ ОИЛАНГИЗ УЧУН ЭНГ БАХТЛИ ЁЗ БЎЛИШИНИ ОЛДИНДАН ЎЙЛАБ КЎРИНГ

admin

Савол: — Пенсиямни қайтадан ҳисоблатмоқчи эдим. Бу қандай тартибда амалга оширилади?

admin