Image default
Миннатдорлик

ФАОЛЛИГИ ШИЖОАТИДА

Бугун шаҳримизнинг ҳар бир маҳалласида хотин-қизлар фаоллари фаолият юритиб келишмоқда. Жумладан, бизнинг Темур Малик маҳалласида ҳам Вазира Алибоевадек жонкуяр, фидойи ва меҳнаткаш аёл маҳалламиз аёллари билан тиллашиб ишламоқда.

“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг оилавий шароитларини яхшилаш, тадбиркорликка жалб қилиш, имтиёзли банк кредитларидан самарали фойдаланиш каби масалаларда маҳалла аҳли билан баҳамжиҳатликда кўзга кўринарли ишларни амалга ошириб келмоқда.
Айниқса, маҳаллада хотин-қизларнинг муаммоларига самарали ечим топишда Вазира Алибоеванинг ҳиссаси беқиёс.

Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тажрибасига эга, шахсий фазилатлари билан намуна кўрсатаётган фидойи ва садоқатли Вазира Алибоевадек аёллар сафи ортишини, маҳаллада аёллар билан боғлиқ муаммоларимиз ҳал этилишида унга зафарлар тилаймиз.
Ҳамиша хуш муомаласи билан аёллар муаммоларини ўз муаммолари каби кўриб, ечим топишда оқилона йўл тута оладиган, ҳар қандай характердаги аёллар билан самимий тил топиша оладиган бу каби аёллар сафи ортишини Яратгандан сўраймиз. Вазирага эса ишларида муваффақиятлар тилаб, оилавий бахт ва касбий муваффақиятлар тилаймиз.

З.Култонова, Д.Ўрозова ва
Т. Малик МФЙ аёллари номидан

МАВЗУГА ОИД

ЭЗГУ АМАЛЛАР ЙЎЛИДА

admin

ТАЪЗИЯДАН ТАСКИН ТОПГАН КЎНГИЛЛАР

admin

Дардга дармон, ширин забон

admin

САВОБЛИ ИШНИНГ САХОВАТПЕШАЛАРИ

admin