Жорий йил 13 сентябрь куни Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 2 — умумий ўрта таълим мактабида «Қиз боланинг тарбияси — миллат тарбияси» мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди. Семинарни халқ таълим бўлими мудир ўринбосари Гулнора Медешева очиб берди. Сўнг шаҳар ХТБ хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Холида Қосимова ва мактаб хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раислари биргаликда ўз чиқишларини намойиш этишди.
Тошкент вилоят бошқармаси бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Ойдин Қодирова «Гендер- тенглик» мавзусида, Тошкент вилоят бошқармаси психология ва педагогика бўлим бошлиғи Шоира Ҳакимова эса «Қизлар психологияси» мавзусида маъруза қилишди.

Тадбир давомида шаҳар ҳокими ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Камола Умаралиева, шаҳар ички ишлар бўлими хотин-қизлар бўйича катта инспектори Гулноза Сабриева иштирок этиб, мавзу доирасида ўз-фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Меҳмон сифатида иштирок этган Тошкент вилоятининг барча туман-шаҳар хотин-қизлар бошланғич ташкилоти қўмитаси раислари тадбирдан бир олам таассуротлар олишди.
Тадбир якунида мактаб ўқувчиларининг бадиий чиқишлари тадбирга янада файз, меҳмонларга кўтаринки
кайфият бағишлади.