Улуғ илм илдизи сизда мужассам,
Турли хил соҳадан берасиз таълим.
Уни тинглаганда кичик жуссам ҳам,
Етук инсон каби ўсгай, муаллим.
Қалбингизда доим илм порлайди,
Гўё у нур каби бизни чорлайди.
Сиз менинг тундаги ёруғ юлдузим,
Нурли кундузимсиз, азиз муаллим.
Шаҳримизнинг 7-мактабида фаолият юритиб келаётган жонкуяр, меҳнатсевар, қадри баланд устозларимизга ҳурмат изҳор этган ҳолда, 1-октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан қутлаймиз. Бизга билим, тарбия берган барча ўқитувчиларга Аллоҳдан тинчлик, омонлик, оилаларига қут-барака тилаб қоламиз! Келаси иш фаолиятларида улкан мувафаққиятлар тилаймиз!
Ҳурмат билан 7-мактабнинг
9-«А» синф ўқувчилари.