Image default
Маданият

ДОСТОНЛАР — МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТИМИЗ ХАЗИНАСИ

…Урушдан кейинги оғир ва оғриқли йиллар… Қишлоқларга ҳали радио кириб бормаган пайтларда узоқ қиш кечалари қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар йиғилишар, овози ёқимли бир киши достонларни ўқир, бошқалар завққа тўлиб тинглашарди. Шундай давраларнинг бир четида камина ҳам бўларди. Энди олти-етти ёшга кириб, бадиий сўзнинг сеҳрини чала-чулпа англай бошлаган вақтларимда достонларда тасвирланган воқеаларни болаликнинг чекланган ҳаёлот доирасида ўзимча тасаввур этар, ҳодисаларни ўз қишлоғим сарҳадлари-дан узоқ бўлмаган макондагина бўляпти, деб ўйлардим….


(Машҳур публицист олим, адабиётшунос олим Бойбўта Дўстқораев хотираларидан)
Достонлар гўё ўзбекларнинг неча минг йиллик ҳаёти, турмуш тарзининг мухтасар бир қомусидек туюлади. Достонлар ҳақида бежиз сўз айтмадик. Бугунги глобаллашув даврида достонлар каби буюк қадриятларга эҳтиром кўрсатиб, уларни ёддан билиб келаётган ёшлар жамоасини кўриб севинасиз, албатта. Куни кеча шаҳримиздаги 2-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган “Достонлар-маънавият хазинаси” деб номланган тадбирида худди шу ҳисларни туйдик.


Олмалиқ шаҳар ХТБ тасарруфидаги 2,4,8,9,10,12,17-сонли умутаълим мактабларини қамраб олган мазкур тадбирнинг “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида ташкил топганлигининг ўзи давлат тилига берилган мақомнинг юксалаётганидан далолатдир.


Учта шарт асосида беллашган ўқувчилар достонлар билимдонлигига бағишланган заковат баҳсларида янада жўшқин кайфият билан иштирок этдилар. Қизғин ўтган тадбир сўнгида ўқувчилар Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси томонидан 7 та номинация бўйича ташаккурномалар билан тақдирландилар.

Дилафрўз Эгамбердиева,
12-мактабнинг Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

МАВЗУГА ОИД

Китобга ошно бўлинг

admin

КИТОБГА ОШНО БЎЛИНГ

admin

ЧЎМИЧ

admin

«ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО» АСАРИНИ ЎҚИБ…

admin