Image default
Жиноят ва жазо

МАКТАБЛАРДА НЕГА ЖИНОЯТ СОНИ ОШМОҚДА?

Танқиддан сўнг

Куни кеча шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 19-ИДУМда шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Ахмедов ва шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Ғайрат Хамиров раислигида танқидий-таҳлилий руҳдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда албатта сўров-сўроқ бўлиб, унда мактаб раҳбариятининг учлиги, мактаб директори, маънавий-маърифий ишлар ва ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари ўз йўналишлари бўйича жавоб беришди.

Яхшиси йиғилиш моҳиятига эътибор қаратсак. Давлат раҳбарининг топшириғига асосан таълим муассасаларининг 2021 йил учун мактабларнинг рейтинги ва фаолият самарадорлиги таҳлил қилиниб, хориж тажрибаси асосида таълим сифатига баҳо бериш 8 та индикатор асосида амалга оширилди. Ачинарлиси, Тошкент вилояти таълим сифати бўйича энг охирги ўринларда турибди.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида халқ таълими тизими фаолиятига бағишланган йиғилишда эса Олмалиқ шаҳри мактаблари ўқувчилари ўртасида жиноят сони ошиб кетгани алоҳида танқид остига олинган эди.

Йиғилиш давомида нафақат жиноятчилик, балки қолган индикаторлар бўйича шаҳар мактаблари рейтинги биттама-битта таҳлил қилинди. Мақсад эса, мудроқ босганларни уйғотиш ва замонга муносиб жавоб беришга чорловдир.

Айнан жиноятчилик борасида соатлаб муҳокамалар бўлди, рейдлар, назорат тадбирлари ўтказиляпти, натижа эса нолга тенг, жиноят сони ортиб бормоқда. Хўш ким айбдор: мактабми, оилами? Хуллас, жавоб битта, биз айбдорларни қидиришимиз керак эмас, бунга қарши ечим топишимиз даркор.

Ижтимоий тармоқларда онлайн ёритилган ушбу йиғилишнинг ҳамшаҳарларимиз томонидан билдирилган фикрларига эътибор қаратадиган бўлсак, бу ерда кимлардир оиладаги муҳитни айбдор қилса, бошқалар ўқитувчига эътироз билдиришди. Аслида ҳар бирларининг гапларида қайсидир маънода жон бор. Дейлик, ота-она ишда, бола уйда қаровсиз, айниқса, бизни шаҳарда ҳар 4 та оиланинг 3 тасида шундай ҳолат кузатилади. Лекин бу уларни болаларга беэътиборлигини кўрсатмайди. Жиноят содир этган болаларнинг оилалари ҳақида маълумотлар таҳлил қилинганда, кўпчилигининг оиласи носоғлом эканлиги ва бу ҳолат мактабни ҳам қийнаб келаётгани айтилди.

Бундай вазиятларда ўқитувчи ва мактаб маъмуриятидан носоғлом оила муҳитидаги болаларга кўпроқ эътибор қаратиш талаб этилади. Шундагина оз бўлса-да жиноят кўчасига киришнинг олди олинарди. Йиғилиш давомида раҳбарият томонидан яна бир неча таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Тан олиш керак, шаҳримизда билимга чанқоқ ёшлар ва фарзандларига беэътибор бўлмаган ота-оналар кўпчиликни ташкил этади. Ҳатто мактабларимизда ҳам кучли ўқитувчиларимиз етарли. Фақат битта индикатордаги катта кўрсаткич ҳам қолганларига кучли таъсир қилиб, бор меҳнатни ҳавога совуриши мумкин. Демоқчимизки, биз шаҳар бўлганимиз учун жиноят сони ортди деган баҳоналар билан эмас, аксинча, ҳамма шарт-шароитлари бўлган яхши шароитда тарбия топаётган фарзандларимизга кучли билим, керак бўлса тарбия ҳам беришимиз керак. Шундагина Миллий рейтингда ҳар томонлама юқори кўрсаткичларга эга бўла оламиз.

Хўш мактаб рейтинги нима, бу нарса таълимга керакми?

Мактаблар рейтинги – халқ таълими тизимининг қандай ишлаётганлигини кўрсатиб турувчи мезондир. Рейтинг орқали умумий ўрта таълим муассасалари фаолияти самарадорлигига баҳо берилади, таълим сифатини мониторинг ва назорат қилиш таъминланади. Рейтингнинг мақсади – умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш орқали Республикамиз умумий ўрта таълим тизимида соғлом рақобат муҳитини пайдо қилишга қаратилган.

Миллий рейтинг бўйича Тошкент вилояти 14-ўринда турган бўлса, Олмалиқ шаҳри 3-ўринда. Тошкент вилоятининг ТОП-20талик мактаблар рўйхатига эса шаҳримиздаги 19-ИДУМ, 20-ИДУМ ҳамда 11-сонли мактаблар киритилгани қувонарли, албатта. Айниқса, битирувчи ёшларнинг олий таълимга кирганлик ҳолати бўйича ҳам биринчи ўринларда турганлигимиз бизнинг ютуғимиз. Лекин бу таълим муассаларидан кўра, ўқув марказларининг меҳнати кўпроқ эканлигини айтиб ўтиш жоиз.

Биргина мисол, сертификатлар масаласи йиғилишда кўтарилган вақтда мактабларнинг инглиз тили ва рус тили ўқитувчилари ўша сертификатларни олиш ҳолати бўйича ҳам орқада эканлиги, бу ҳолат яхши эмаслиги, буни олдини олиш учун керакли чоралар олиб бориш кераклиги таъкидланди. Ҳатто ўқитувчилар ва ўқувчилар эга бўлаётган мана шу сертификатлар миллий рейтингда борлиги ва бу борадаги жараён сустлиги, жорий йилда кўрсаткич сал юқорилаган бўлса-да, ҳали 2022 йил миллий рейтингда натижалар юқори бўлиши учун вақт борлиги, айниқса раҳбарлар ўқитувчиларни қаттиқ назорат олишлари ва виждонан ишлашларини таъминлашлари уқтирилди.

Олмалиқ шаҳар умумтаълим мактаблари рейтинг солиштирма жадвали
   Мактаб рақамиРЕЙТИНГ БАЛИ 2021 РЕЙТИНГ БАЛИ 2020ФарқиРеспубликадаги ўрни 2021 Республикадаги ўрни 2020фарқиВилоятдаги ўрни 2021 Вилоятдаги ўрни 2020ФарқиШаҳардаги ўрни 2021 Шаҳардаги ўрни 2020Фарқи
119-ИДУМ29,4624,125,34576290-28697-2110
220-ИДУМ29,1718,3710,80625187012451156452108
31128,4318,499,947811792101114294280385
41725,2721,034,242078753-13257629-4742-2
5524,3020,763,542775828-19471163-11353-2
62124,2811,9612,3227857450466511759948262216
72323,8218,515,3132151777-143813915819770
81623,7417,845,9032932206-108714431-1138113
92223,7117,755,9633232282-10411474933469123
101323,4613,629,84355260752523165597432102010
11322,1715,007,1749174700-2172713184711176
121822,1620,381,784929955-3974274156-118124-8
131-ИДУМ22,0218,373,6551181867-325128852-236139-4
141421,9415,436,5152064316-89029552122614151
15221,8315,186,6553314540-7913073686115161
161221,4316,614,8258563187-26693584661081614-2
171021,3019,302,0060401372-4668377298-79176-11
18420,3920,250,1471621001-616148433-451185-13
19719,1914,624,5782785099-31796029393371918-1
201518,5814,554,0387455148-3597666582-842019-1
21918,2816,801,4889423022-5920698427-2712113-8
22816,5913,233,3696366416-3220800709-912221-1

МАВЗУГА ОИД

НАФСГА ҚУЛЛИК ҲАЛОЛЛИКДАН ЧЕКИНТИРАР

admin

ИШЛАМАСДАН ТИШЛАМОҚЧИ ЭДИ, ЛЕКИН…

admin

ИШЛАМАЙДИГАН ОТАНИНГ 11.226.600 СЎМ АЛИМЕНТ ҚАРЗИ

admin

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ОРАСИДА ЖИНОЯТ НЕГА ОРТИБ КЕТДИ?

admin