Image default
Жамият

ОЛИМЛАР ПАХТА ТЕРИМИДА

Тошкент вилояти, Пискент тумани, Саидобод МФЙ да жойлашган “Авазова Мухаббат” фермер хўжалигига “Олмалиқ КМК“ АЖ Илм-фан бўйича бош муҳандис ўринбосари, техника фанлари доктори, профессор Абдирашид Хасанов ва Ўзбекистон Миллий университети таянч докторанти Шохруҳ Муносибовлар ташаббуси билан Республикамизнинг нуфузли олимлари пахта-йиғим терим ишларига келишди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти директори, кимё фанлари доктори, профессор Ҳасан Шарипов, “Камёб, нодир ва радиоактив элементлар кимёвий технологияси” Илмий кенгаш раиси Бахтияр Закиров, Ўзбекистон Миллий университетидан биология фанлари доктори, профессор Турахон Рахимова ҳамда профессор А.Хасанов асос солган илмий мактаб тарбияланувчилари  DSc Б.Толибов,  DSc Б.Бердияров, PhD О.Усманқулов,  DSc А.Шодиев, PhD А.Хасанов, PhD У.Хасанов, PhD З.Мирзанова, PhD Ш.Туробов, Ш.Қаршибаев, Т.Сирожов, Қ.Очилдиев, Д.Мирзавалиев, Ҳ.Қаршиевлар ҳирмонга ўз ҳиссаларини қўшишди. Ҳашарга келганлар асосан олимлар жамосидан ташкил топгани учунми, йиғим-терим ишлари илм-фан дарғаларининг илмий-маърифий кечасига айланиб, ўзгача байрамона тусга эга бўлди. Бунда айниқса, серқирра ижодкор олим А.Хасановнинг теримчиларга туҳфа учун ўз муаллифлигидаги нашр этилган ва шахсий кутубхонасидан саралаб олиб келган китобларни фидойи теримчиларга тарқатиши ҳамда ҳар бир китобга берилган таърифу-таснифлари теримчиларда бой таассурот қолдирди.

Шунингдек, ташриф буюрган олимлар соҳа жиҳатдан қишлоқ хўжалиги илми билан боғлиқ бўлганликлари учун фермер хўжалик раҳбари Мухиддин Авазов билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти олимлари ўртасида қишлоқ хўжалигининг илм-фан ютуқлари борасида ўз фикрларини ўртоқлашдилар ҳамда олимлар томонидан пахта ҳосилини инновацион усуллар билан етиштириш, пахта ҳосилдорлик центнерини кўпайтириш борасида икки томонлама шартномалар келишилиб олинди. Келгусида, ушбу фермер хўжалиги билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти ўртасида шартномалар имзоланиб, фермер хўжалик ерларида энг замонавий илмий асосланган агротехник тадбирлар амалга ошса, ажаб эмас.

Ш.Муносибов,

Ўзбекистон Миллий университети таянч докторанти.

МАВЗУГА ОИД

САБАБМИ ЁХУД ШАРОИТ

admin

ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС!

admin

«МИЖОЗЛАР ҚАРЗДАН ҚЎРҚИШМАЙДИ»

admin

Ҳужжат йўқолса жазоси жаримами ёхуд..?

admin